1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Эронда президентликка номзодларни рўйхатга олиш бошланди

Якуний рўйхат 11 июнь куни эълон қилинади.

Эронда президентликка номзодларни рўйхатга олиш бошланди

 

Бугун Эронда навбатдан ташқари президентлик сайловлари учун номзодларни рўйхатга олиш бошланди. Президент Иброҳим Раиси авиаҳалокатда вафот этгани сабабли сайловлар муддатидан олдин ўтказилади.

 

Хабарларга кўра, барча номзодлар тақдим этилганидан кейин Конституция қўриқчилари кенгаши уларни кўриб чиқади ва президентлик учун курашадиган шахслар рўйхатини тасдиқлайди. Якуний рўйхат 11 июнь куни эълон қилинади.

 

Сайловолди ташвиқоти 27- июнда тугайди, овоз бериш 28 июнь куни бўлиб ўтади. Агар биринчи босқичда ҳеч ким ғалаба қозона олмаса, иккинчи давра роппа-роса бир ҳафтадан кейин ўтказилади.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика