Ўзбекистон

Фарғонада ИИБ ходимини ҳақорат қилган аёлга чора кўрилди

У профилактика инспекторининг қонуний талабларига бўйсунмаган.

Фарғонада ИИБ ходимини ҳақорат қилган аёлга чора кўрилди

 

Ижтимоий тармоқда Фарғона шаҳрида аёл кишининг ИИО ходимини ҳақорат қилаётгани акс этган видеохабар  тарқалди. Ҳолат юзасидан вилоят ИИБ расмий муносабат билдирди.

 

Маълум бўлишича, жорий йилнинг 10 март куни Фарғона шаҳар ИИО ФМБ навбатчилик қисмига шаҳарнинг Янги аср кўчасида яшовчи С.О (аёл) мурожаат қилиб, қўшниси Д.К (видеохабардаги сўкинаётган аёл) уни турли сўзлар билан ҳақорат қилаётганлиги сабабли яшаш хонадонига ИИБ ходими келишини сўраган.

 

Мурожаат бўйича профилактика инспектори Ё.М. айтилган манзилга бориб, Д.К.ни тинчлантирмоқчи бўлган. Аёл эса профилактика инспекторининг қонуний талабларига бўйсунмай, унинг шаъни ва қадр қимматини камситувчи сўзлар билан ҳақорат қилган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан шу куннинг ўзида Д.К.га нисбатан тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилиб, прокуратура органларига юбориш чоралари кўрилган.

 

custom img

Тошкент вилоятидаги боғчада болани ҳақорат қилиб урган тарбиячи ишдан бўшатилди

Тарбиячи боланинг ухламаганидан норози бўлиб, уни “урод” деб ҳақорат қилган ва урган.

custom img

Инсон ҳуқуқлари ва бюджет сиёсати: Тошкентда уч кунлик халқаро семинар ўтказилмоқда

Тадбирда 20 дан ортиқ вазирлик ва идоралар вакиллари ҳамда халқаро экспертлар иштирок этмоқда.

custom img

Исроилдаги Ўзбекистон фуқароларига хавфсизлик чораларини кучайтириш тавсия қилинди

Элчихона ватандошларни ҳаво ҳужуми сигнализацияси ва расмий кўрсатмаларга қатъий риоя қилишлари лозимлигини таъкидлади.

custom img

Ўзбекистонда экологик ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарлик кучайтирилади

Янги қонунига кўра, экологик қоидабузарликлар учун жарималар оширилади ва юридик шахсларга молиявий санкциялар жорий этилади.

custom img

Барча давлат идораларида ҳафтада бир кун спорт куни бўлади

Ходимлари учун спорт зали ёки майдонча қурган тадбиркорларга солиқ имтиёзлари берилади.

custom img

Ўзбекистонда юқори натижа кўрсатган спорт мактаблари 500 миллион сўм билан мукофотланади

Президент спорт мактаблари фаолиятидаги камчиликларни танқид қилиб, мураббийлар фаолияти спортчилар натижаси билан баҳоланиши кераклигини таъкидлади.

custom img

Ўзбекистондаги айрим ОТМларда талабаларнинг 70 фоизи жисмоний норматив топшира олмаган

Шавкат Мирзиёев ректорларга спорт бўйича бир йиллик аниқ режа ишлаб чиқишни топширди.

custom img

Шавкат Мирзиёев мактабларда спорт тўгаракларининг “номига” ташкил этилаётганини танқид қилди

Президент раислигида жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги келгусидаги устувор вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилиши бошланди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"