Фарғонада жиноятга мойиллиги бор фуқароларнинг уйидан 16 кг дан ортиқ гиёҳванд модда топилди
138 дона кучли таъсир қилувчи дори воситалари мусодара қилинган.

Фарғона вилоятида жиноятга мойиллиги сабаб текширилган 124 фуқаронинг яшаш манзилларида ўтказилган тадбирлар давомида жами 16 кг 23 грамм гиёҳванд модда аниқланган. Шу жумладан, 15 кг 951 грамм марихуана ва 52,5 грамм гашиш мусодара қилинган.
Бундан ташқари, текширув давомида 138 дона бир неча номдаги кучли таъсир қилувчи дори воситалари ҳам ашёвий далил тариқасида олинган.
Мазкур тадбирлар 2025 йил 3 ноябрдаги Президент фармони №207 ижросини таъминлаш, яъни аҳолининг саломатлигини ҳимоя қилиш ва гиёҳвандлик ҳамда наркожиноятларга қарши курашиш мақсадида ўтказилган.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабарига кўра, тергов ва текширув ишлари давом этмоқда.







