Фарғонада микроавтобус аварияга учради
Ҳайдовчи бошқарувни йўқотиб, юк машинасига урилган.

Қайд этилишича, ҳодиса бугун, 5 сентябрь куни соат 11:20 ларда Қува тумани ҳудудидан ўтган “Фарғона ҳалқаси” автомобиль йўлида содир бўлган.
Hyundai русумли микроавтобус ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, йўл четида тўхтаб турган юк транспорт воситасига бориб урилган. Йўл-транспорт ҳодисаси натижасида тан жароҳати олганлар йўқ.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан Қува тумани ИИБ ЙҲХБ томонидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда







