Ижтимоий тармоқда Фарғона вилояти Олтиариқ туманида ота ўз ўғлини пичоқлаб ўлдиргани ҳақида хабарлар тарқалмоқда.
Маълум бўлишича, жорий йилнинг 1 сентябрь куни соат 17:00 атрофида 72 ёшли Н.Х. 41 ёшли ўғли О.Н. билан ўзаро жанжаллашиб қолган. Оқибатда ота яшаш хонадонидан ошхона пичоғини олиб, ўғлининг кўкрак қафаси юқори чап томон қисмига бир маротаба уриб, оғир тан жароҳати етказган.
Ўғил олган тан жароҳатлари оқибатида шифохонада вафот этган.


