1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Фарғонадаги корхонада ёнғин чиқди

Воқеа жойига 13 та ёнғин-қутқарув экипажи жалб қилинган.

Фарғонадаги корхонада ёнғин чиқди

 

Бугун, 22 сентябрь куни соат 04:24 да Фарғона вилояти Қўқон шаҳри, A.Навоий кўчасида жойлашган ишлаб чиқариш корхонасида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида вилоят ФВБга хабар келиб тушган.

 

Шунга кўра, 13 та ёнғин-қутқарув экипажи воқеа жойига соат 04:26 да етиб бориб, ёнғин соат 06:20 да қуршаб олинган ва соат 07:20 да бартараф этилган.



Ёнғин натижасида корхона биносининг тахминан 300 кв.м майдонида том қисми ёниб зарарланган.

 

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.



Ҳозирда ёнғинни келиб чиқиш сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда, дейилади ФВБ хабарида.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика