Ўзбекистон

Фарғонадаги ЙТҲ оқибатида икки киши вафот этди

“Дамас” юк машинаси билан тўқнашди.

Фарғонадаги ЙТҲ оқибатида икки киши вафот этди

Фарғона вилояти Фурқат туманида Дамас автомобили юк машинаси билан тўқнашиши натижасида оғир йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Дастлабки маълумотларга кўра, Дамас ҳайдовчиси оралиқ масофани сақлай олмагани сабабли бахтсиз ҳодиса юз берган.

 

ЙТҲ натижасида Дамас автомобили жиддий шикастланган, ҳайдовчи ва йўловчилар эса зудлик билан шифохонага етказилган. Шифокорларнинг таъкидлашича, шифохонага икки нафар жасад ҳамда оғир аҳволдаги бемор олиб келинган. Жабрланувчи кейинчалик Қўқон шаҳрига реанимация бўлимига юборилган.

 

Ҳозирда мазкур ҳолат бўйича тергов ишлари олиб борилмоқда. Жиноят кодексининг 266-моддасига асосан жиноят иши қўзғатилган.

custom img

Тошкентда йўл ўпирилиб тушди

Воқеа жойига бош вазир ўринбосари О. Раматов ва пойтахт ҳокими етиб келди, дея хабар бермоқда Zamon.uz мухбири.

custom img

Электр энергиясидан фойдаланиш қоидаларини бузганлик учун жазо чоралари кучайтирилади

Электр, газ ва иссиқлик тармоқларига ноқонуний уланиш учун жарималар оширилади, айрим ҳолатларда маъмурий қамоқ жазоси ҳам қўлланилади.

custom img

Тошкент ва Андижонда наркотик модда ҳамда кучли таъсир қилувчи дорилар тарқалишининг олди олинди

Қарийб 5 кг синтетик наркотик ва 10 минг донага яқин кучли таъсир қилувчи дори воситаси тўхтатиб қолинди.

custom img

Тошкент вилоятида наркотик моддаларни сотишга уринган шахслар ҳибсга олинди

Операциялар натижасида 1 кг “гашиш” ва 1883 дона кучли таъсир қилувчи препарат мусодара қилинди.

custom img

Қидирувда бўлган икки нафар Ўзбекистон фуқароси Баҳрайн ва АҚШдан қайтарилди

Улардан бири фирибгарликда, иккинчиси ўта йирик миқдордаги ўғирликда гумонланиб халқаро қидирувга берилган.

custom img

Сирдарёда кадастр ходими 1500 доллар пора билан қўлга тушди

У фуқаронинг кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш ва муддатидан олдин тайёрлаб бериш эвазига пул талаб қилган.

custom img

Фарғонада ҳужра ташкил қилиб, болаларга диний таълим бераётган шахс ушланди

Ҳужрада 6–14 ёшдаги 17 нафар бола ноқонуний тарзда таълим олаётгани аниқланган.

custom img

2026 йилда кимё саноатида 9,5 млрд долларлик 133 та лойиҳа амалга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида кимё саноатидаги йирик инвестиция лойиҳаларини жадаллаштириш масалалари муҳокама қилинди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"