1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Фермерлар билан жанжаллашган яккабоғлик блогер қамалди

Бугун унинг иши судда кўриб чиқилган.

Фермерлар билан жанжаллашган яккабоғлик блогер қамалди

 

 

Аввлроқ Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ туманида блогер фермерлар ишига аралашиб, уларни ҳақорат қилгани ҳақида хабар берилганди. Ҳолат юзасидан Олий суд матбуот котиби йўшимча маълумот берди.

 

Жиноят ишлари бўйича Яккабоғ туман судининг 2023 йил 27 майдаги қарорига кўра, Э. Одилов Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (майда безорилик) ва 198-моддаси (ҳокимият вакилининг қонуний талабларини бажармаслик ёки хизмат вазифаларини бажаришига тўсқинлик қилиш) 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир қилган деб топилиб, унга 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

 

“Ушбу қарордан норози тарафлар қонунда белгиланган тартиб ва муддатда Қашқадарё вилоят судининг апелляция инстанциясига шикоят бериш ва протест билдиришга ҳақлилиги маълум қилинади”, — дейилади хабарда.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика