Ўзбекистон

Фермерларга чорвачилик учун ўз ерида бино қуришга рухсат берилади

Фермерларга 2025 йил ҳосили қийматининг 50 фоизигача 12 фоизли кредитлар ажратилади, картошка уруғчилигига бепул мини-туганаклар етказилади.

Фермерларга чорвачилик учун ўз ерида бино қуришга рухсат берилади

 

Президентнинг қишлоқ хўжалиги соҳаси ходимлари билан ўтказилган учрашувда бозорларда нархлар барқарорлигини таъминлаш ҳамда озиқ-овқат хавфсизлигини мустаҳкамлаш чоралари муҳокама қилинди.

 

“Куз-қиш мавсумида асосий турдаги маҳсулотлар захирасини шакллантирдик. Энди бу жараён йил давомида амалга оширилади ва нархларни барқарор ушлаб туриш учун доимий интервенция тизими йўлга қўйилади”, — деди давлат раҳбари.

 

Юқори талабга эга бўлган озуқабоп, мойли экинлар ва картошка етиштирувчиларни қўллаб-қувватлаш учун янги механизмлар жорий этилади. Хусусан, келгуси йилда фермерларга 2025 йилда олинадиган ҳосил қийматининг 50 фоизигача Қишлоқ хўжалиги жамғармаси ҳисобидан 12 фоизли кредитлар ажратилади.

 

Хорижий валютадаги кредитларда 8 фоиздан ортиқ ставка қисми қоплаб берилади, кредитларнинг 50 фоизгача қисмига кафиллик тақдим этилади. Ҳар йили «ин-витро» лабораторияларда вирусдан холи 10 миллиондан ортиқ картошка мини-туганаклари ишлаб чиқарилиб, уруғчилик хўжаликларига бепул тақдим этилади.

 

Чорвачиликни ривожлантириш ҳам муҳим йўналиш сифатида белгиланди. Келгуси йилда четдан 100 минг бош қорамол ва 200 минг бош қўй-эчки олиб келиш режалаштирилган. Пахта ва ғалла йўналишидаги фермерларга ўз ерида чорвачиликни йўлга қўйиши учун 20 сотихгача майдонда енгил конструкциядаги бино қуришга рухсат берилади.

 

Наслдор қорамол ва бир кунлик жўжа импорти бўйича субсидиялар бериш тартиби яна 5 йилга узайтирилади. Чорвачилик лойиҳаларини молиялаштириш учун кейинги йилда Жаҳон банки ва Қишлоқ хўжалигини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан 157 миллион доллар йўналтирилади. Ушбу кредитлар 10 йиллик муддатга, 3 йиллик имтиёзли давр билан 17 фоизлик ставкада берилади.

 

Шунингдек, қўшимча равишда JICA’дан 150 миллион доллар ва Осиё тараққиёт банкидан 60 миллион доллар жалб этилади. Бу ресурслар чорвачиликни кенгайтириш, келгуси йилда қиймати 5 триллион сўмлик 1 мингта лойиҳани амалга оширишга хизмат қилади. Франция тажрибаси асосида 167 та туманда 50–60 бош қорамолга мўлжалланган 340 та кичик чорвачилик хўжалиги ташкил этилиши белгиланган.

custom img

Тошкентда айрим ҳудудларда иссиқ сув таъминоти вақтинча ўчирилади

Мазкур чоралар келгуси иситиш мавсумида иссиқлик таъминотининг барқарор ишлашини таъминлашга қаратилган.

custom img

Илк бор Тошкентда “Ёшлик баҳори” форуми  старт олди

600 нафардан ортиқ иқтидорли ёшлар иштирокида маданият ва санъат соҳасидаги йирик форум бошланди.

custom img

“Нефтгазмонтаж” фаолияти танқид қилиниб, масъуллар лавозимидан озод этилди

Ишчиларга ноябрь ойидан буён иш ҳақи тўланмагани маълум қилинди.

custom img

Тошкентда суд қароридан норози эркак дарахтга чиқиб олди

У пастга туширилгач, Олий суд раиси томонидан қабул қилиниб,мурожаати белгиланган тартибда кўриб чиқиш учун расмийлаштирилган.

custom img

“Ташаббусли бюджет”да 47 та лойиҳа қўшимча ғолиб деб топилди

Мазкур лойиҳалар учун маҳаллий бюджетнинг қўшимча маблағларидан жами 18,2 млрд сўм ажратилди.

custom img

Ўзбекистонда поездлар кечикса, йўловчиларга компенсация тўланади

Йўловчилардан поездлар белгиланган жадвалдан кеч келиши, манзилга кеч етиб бориши ҳақида шикоятлар келиб тушган.

custom img

Тошкент ва Сирдарёда “Умра” зиёрати билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари фош этилди

Мазкур ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

custom img

Ҳайдовчилар учун жарима баллари бўйича имтиёзлар борлиги айтилди

Ҳайдовчи 12 ой давомида умуман жарима баллари олмаса, кейинги биринчи қоидабузарлик учун жарима баллари қўлланилмайди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"