Жаҳон

Филиппинда 350 нафар йўловчиси бўлган паром чўкиб кетди

Ҳалокат оқибатида етти киши ҳалок бўлган.

Филиппинда 350 нафар йўловчиси бўлган паром чўкиб кетди

 

Филиппин қирғоқлари яқинида йўловчи паром чўкиб кетиши оқибатида етти киши ҳалок бўлди. Ҳодиса вақтида паром бортида жами 350 киши, жумладан 27 нафар экипаж аъзоси бўлган. Камида 215 нафар йўловчи қутқариб қолинган. Бу ҳақда РБК расмий манбаларга таяниб хабар берди.

 

Маълум қилинишича, ороллараро юк ва йўловчи ташишга мўлжалланган M/V Trisha Kerstin 3 пароми Замбоанга порт шаҳридан Сулу провинциясидаги Жоло оролига йўл олган. Сафар давомида кема техник носозликка дуч келган ва шундан сўнг чўкиб кетган бўлиши мумкин.

 

Филиппин Соҳил қўриқлаш хизмати хабарига кўра, қутқарув ишлари тезкор тарзда бошланган. Басилан ороли губернатори Мухив Хатаман портга олиб келинган йўловчилар ҳақида маълумот бериб, 37 нафар киши қабул қилинганини, бироқ уларнинг икки нафари ҳалок бўлганини маълум қилди.

 

Расмийларнинг таъкидлашича, Филиппин архипелагида бўронлар тез-тез кузатилиши, кемаларнинг техник ҳолати ёмонлиги, йўловчилар сонининг меъёрдан ошиб кетиши ҳамда хавфсизлик қоидаларига етарлича риоя қилинмаслиги сабабли денгиздаги бахтсиз ҳодисалар, айниқса чекка ҳудудларда, тез-тез содир бўлмоқда.

custom img

Исроилнинг Ливанга қилган ҳужумида Белгия ташқи ишлар вазирининг ўлишига бир бахя қолди

У ҳужумлар пайтида Ливан президенти билан учрашувда бўлган.

custom img

Исроилнинг Ливанга ҳужумлари 250 дан ортиқ одамнинг ўлимига сабаб бўлди

Ливан бош вазири Исроилни “ҳимоясиз тинч аҳолига зарба беришда” айблади.

custom img

Эрон сулҳни бекор қилиши мумкин — ОАВ

Теҳрон Ливандаги вазият сабаб сулҳ шартларини қайта кўриб чиқмоқда.

custom img

Яқин Шарқ “олтин давр”га кириши мумкин — Трамп

АҚШ президенти Эрон билан икки ҳафталик сулҳни “дунё тинчлиги учун муҳим кун” деб баҳолади.

custom img

Афғонистонда сув тошқинлари ва кўчкилар қурбонлари сони 130 дан ошди

12 кун давом этган ёмон об-ҳаво Афғонистонда минглаб уйларнинг вайрон бўлишига сабаб бўлди.

custom img

Telegram бир кунда 100 мингдан ортиқ канал ва гуруҳни блоклади

2026 йил бошидан буён мессенжер қарийб 12 миллион ҳамжамиятни ёпган.

custom img

Хитой воситачилигида Афғонистон ва Покистон кескинликни юмшатишга келишди

Хитой минтақада тинчлик ва барқарорликни таъминлаш учун мулоқот платформасини қўллаб-қувватлашини билдирди.

custom img

Трамп Эронга қурол етказиб берувчиларга 50 фоизлик бож билан таҳдид қилди

Маълумотларга кўра, Эрон ва Хитой ўртасида овоздан тез учувчи ракеталар бўйича эҳтимолий келишув муҳокама қилинган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"

Филиппинда 350 нафар йўловчиси бўлган паром чўкиб кетди