1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Фото ва видео орқали қайд этиладиган ҳуқуқбузарликлар рўйхати аниқ тасдиқланди

Ҳуқуқбузарликлар содир бўлган кундан бошлаб 1 ой ичида жазолар қўлланади.

Фото ва видео орқали қайд этиладиган ҳуқуқбузарликлар рўйхати аниқ тасдиқланди

 

Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига кўра, эндиликда автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қайд этиладиган маъмурий ҳуқуқбузарликларнинг аниқ рўйхати белгиланди. Ушбу янгилик ҳайдовчилар ва йўл ҳаракати иштирокчилари учун хавфсизликни ошириш ва ҳуқуқбузарликларни тезкор назорат қилишга қаратилган. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар берди.

 

Қайд этилишича, автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қуйидаги маъмурий ҳуқуқбузарликлар қайд этилади:

  • Хавфсизлик камари қоидасига риоя қилмаслик;
  • Транспорт воситасини бошқариш вақтида телефон орқали фойдаланиш;
  • Белгиланган тезликни соатига 20 км дан оширмаслик қоидасини бузиш;
  • Тўхташ ва тўхтаб туриш қоидаларини бузиш ва бошқа шунга ўхшаш ҳолатлар.

 

Жазо қўллаш муддатлари ҳам аниқ белгиланган бўлиб, йўл қоидалари бузилганда фото ва видео воситалар орқали қайд этилган ҳуқуқбузарлик учун маъмурий жазолар ҳуқуқбузарлик содир бўлган кундан бошлаб 1 ой ичида қўлланилади.

 

Қарорга нисбатан шикоят берилганда эса, ҳуқуқбузарлик содир бўлган кундан бошлаб 1 йил ичида тегишли чоралар қўлланилиши мумкин.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика