1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Франция собиқ президентининг уйи тинтув қилинди

Тергов ҳаракатлари Ливия ҳукумати томонидан 2007 йилда Николя Саркозининг сайловолди кампаниясини молиялаштириш эҳтимоли бўйича тергов доирасида ўтказилди.

Франция собиқ президентининг уйи тинтув қилинди

 

Полиция Франция собиқ президенти Николя Саркозининг уйида тинтув ўтказди. Тергов ҳаракатлари Ливия ҳукумати томонидан 2007 йилда унинг сайловолди кампаниясини молиялаштириш эҳтимоли бўйича тергов доирасида ўтказилди.

 

Агентлик маълумотларига кўра, терговчилар собиқ давлат раҳбарини сўроқ ҳам қилган. Янги текширувлар ўтказилишига асосий гувоҳнинг ушбу иш бўйича илгари берилган кўрсатмаларини рад этиши сабаб бўлди.

 

Франко-ливанлик тадбиркор Зиёд Такиддин 2016 йилда 2006 йил охири ёки 2007 йил бошида у Ливия расмийларидан ўша пайтда Саркози бошқарган Франция Ички ишлар вазирлигига “пул солинган чамадонлар”ни ўтказишда воситачи бўлганини айтди. Маълум қилинишича, пул унинг кампаниясини молиялаштириш учун ишлатилган. Кейинроқ Такиддин кутилмаганда гапидан қайтди.

 

"Dpa" агентлиги Франция суд тизими гувоҳга босим ўтказиш фактини текшираётганини қайд этди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика