1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Спорт

Гандболчи қизларимиз тарихий ғалабага эришди

Шу кунларда Испанияда гандбол бўйича аёллар ўртасида жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда.

Гандболчи қизларимиз тарихий ғалабага эришди

 

Ушбу нуфузли мусобақада 24 йиллик танаффусдан сўнг яна иштирок этаётган Ўзбекистон терма жамоаси гуруҳ босқичининг учта ўйинида ҳам мағлубиятга учраган эди. Шу сабабли энди гандболчи қизларимиз 25-32-ўринлар учун кураш олиб боришмоқда.

 

Кеча тунда жамоамиз 25-32-ўринлар учун кечаётган гуруҳ босқичининг илк учрашувида Эрон терма жамоасига қарши паркетга тушди. Қизғин ва муросасиз курашлар остида кечган баҳсда ҳамюртларимиз 37-32 ҳисобида ғалаба қозонишди.

 

Бу қизларимизнинг жаҳон чемпионатларидаги тарихий ғалабаси сифатида қайд этилди. Ушбу гуруҳдаги иккинчи ўйинда Африка қитъаси вакиллари – Ангола ва Камерун терма жамоалари тўқнаш келишди ва унда анголалик қизлар 35-24 ҳисобида ғалабага эришди.

 

Энди гандболчиларимиз 11 декабрь куни тўплар нисбатига кўра гуруҳда аутсайдер бўлиб турган Камерун терма жамоаси билан куч синашади.

 

Аввалроқ гандболчиларимиз жаҳон чемпионатида иштирок этиши ва халқаро космик станцияда илк бор спорт мусобақаси ўтказилгани ҳақида хабар берилганди.

 

Жамшидбек Амиров

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика