Ўзбекистон

Германияда “CPHI Frankfurt 2025” кўргазмаси бошланди

Унда Ўзбекистон бу йил илк бор миллий стенд форматда иштирок этмоқда.

Германияда “CPHI Frankfurt 2025” кўргазмаси бошланди

Германиянинг Франкфурт шаҳрида жаҳон фармацевтика саноатининг энг йирик ва нуфузли халқаро майдонларидан бири — “CPhI Worldwide – CPhI Frankfurt 2025” кўргазмаси ўз ишини бошлади.

 

Ўзбекистон бу йил илк бор Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ташаббуси билан миллий стенд форматда иштирок этмоқда. Миллий павильонда мамлакатнинг етакчи бешта фармацевтика компанияси ўзининг инновацион маҳсулотлари, янги илмий ишланмалари ва технологиялик ечимларини халқаро ҳамжамият эътиборига ҳавола этмоқда.

 

ТошВЗИТИ (Тошкент Вакцина ва Зардоблар илмий-тадқиқот институти) вакиллари ҳам миллий делегация таркибида иштирок этиб, институтнинг илмий салоҳияти, биотехнологик ишланмалари ва халқаро ҳамкорликдаги тажрибасини тақдим этмоқда. Ушбу иштирок — маҳаллий илмий ишланмаларнинг жаҳон фармацевтика ҳамжамиятига интеграциялашуви йўлида муҳим босқич бўлиб хизмат қилмоқда.

 

“CPhI Frankfurt 2025” — глобал фармацевтика индустриясининг марказий платформаларидан бири. Ўзбекистоннинг иштироки эса миллий фармацевтика тармоғининг халқаро бозорларга чиқиши, экспорт салоҳиятининг ортиши ҳамда илмий-технологик ҳамкорликнинг янада кенгайишига хизмат қилмоқда.

custom img

Кўчмас мулк ва транспорт сотувида ҳисоб-китоблар эндиликда нақдсиз шаклда амалга оширилади

1 апрелдан кўчмас мулк ва транспорт воситаларининг олди-сотди шартномалари тарафлар ўртасидаги ҳисоб-китоблар бўйича банклар томонидан тақдим этилган электрон маълумотлар асосида тасдиқланади.

custom img

Сохта хайрия орқали терроризмни молиялаштириш ҳолатлари аниқланди

Бухорода фуқаро ижтимоий тармоқлар орқали хайрия маблағлари йиғиб, уларни экстремистик фаолиятни қўллаб-қувватлашга йўналтиргани фош этилди.

custom img

Жиззахда ҳайдовчи эшакни машинада судради

Ҳолат юзасидан ҳайдовчига қонуний чора кўрилди.

custom img

Тошкентда ФВБ ходими олган порасини қайтараётган пайтда ушланди

Ходим хусусий клиниканинг ёнғинга қарши ҳолати бўйича ижобий хулоса беришни ваъда қилиб, 6,5 миллион сўм олган.

custom img

Ўзбекистон ҳудудидаги гидроэлектр станциялар сони 100 тадан ошди

Гидроэлектр станцияларда ишлаб чиқариш қуввати 800 мегаваттга оширилиб, умумий қувват 2 400 мегаваттга етказилди.

custom img

Тошкентда “Ақлли бекатлар” ўрнатилади

Янги бекатларда имконияти чекланган фуқаролар учун махсус кутиш жойи ташкил этилади, йўловчилар учун қулайликлар кенгайтирилади.

custom img

Ўзбекистон Эронга инсонпарварлик ёрдами юборди

Ўзбекистон томонидан юборилган гуманитар юклар озиқ-овқат маҳсулотлари ва тиббий воситалардан иборат бўлиб, улар Эроннинг Дарагаз шаҳрида расмийларга топширилди.

custom img

Ўзбекистоннинг 9 вилоятида сел хавфи эълон қилинди

Ёмғир сувлари баъзи ҳудудларда сув тошишига олиб келиши мумкин.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"

Германияда “CPHI Frankfurt 2025” кўргазмаси бошланди