Ўзбекистон

Гулистондаги ошхона ёнғинида 30 га яқин одам жабрланган

Сирдарёдаги фожиа бўйича қўшимча тафсилотлар очиқланди.

Гулистондаги ошхона ёнғинида 30 га яқин одам жабрланган

Кеча, 2 декабрь куни Гулистон шаҳрининг "Тараққиёт" МФЙ ҳудудида жойлашган овқатланиш шохобчасида йирик ёнғин юз бергани хабар қилинганди. ССВ ҳолат юзасидан қўшимча маълумот берди.

 

Қайд этилишича, содир бўлган ёнғин ҳақида тез тиббий ёрдам "Сall-маркази"га соат 11:13 да хабар келиб тушган. Тез тиббий ёрдам бригадаси зудлик билан соат 11:25 да воқеа жойига етиб бориб, жабрланганларга биринчи тиббий ёрдамни кўрсатган.

 

Ҳодиса оқибатида 29 нафар фуқаро турли даражадаги куйиш ва тан жароҳатлари олган. Шундан 26 нафари Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Сирдарё вилояти филиалига ётқизилган, 3 нафарининг аҳволи қониқарли бўлгани боис амбулатор ёрдам кўрсатилиб, уйига жавоб берилган.

 

Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази бош директори Даврон Тўлаганов бошчилигидаги комбустиолог, реаниматолог, нейрохирург, қўшма жарроҳлар хирурги, травматолог ва микрохирурглардан иборат малакали мутахассислар шу куннинг ўзида воқеа жойига етиб бориб, беморларга тиббий хизмат кўрсатмоқда.

 

Ўта оғир қабул қилинган беморлардан 3 нафари вафот этган. Ҳозирги пайтда шифохонага ётқизилган 1 нафар беморнинг аҳволи ўта оғир бўлиб, у сунъий нафас олиш аппаратида. Реанимациядаги мавжуд беморларнинг 5 нафари стабил оғир, нафаси мустақил, ҳушида.

 

Айни пайтда қабул қилинган беморлардан икки нафари ҳомиладорлиги сабабли Республика ихтисослаштирилган она ва бола илмий-амалий тиббиёт марказининг Сирдарё вилояти филиалига кўчирилган. Уларнинг аҳволи қониқарли. Қолган 15 нафар беморнинг ҳам аҳволи қониқарли бўлиб, улар тегишли бўлимларда муолажа олмоқда.

 

Шифохонада беморлар учун зарур бўлган барча дори-дармонлар мавжуд. Уларга тегишли стандартлар асосида малакали тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

 

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳар бир бемор саломатлигини ўз назоратига олган.

 

custom img

Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида газ учун базавий меъёр муддати узайтирилди

Об-ҳаво шароитидан келиб чиқиб, қўшимча чоралар кўрилиши мумкин.

custom img

Аҳолини рўйхатга олиш тадбирининг дастлабки натижалари эълон қилинди

Тадбир доирасида 30 миллиондан ортиқ фуқаро онлайн тарзда мустақил рўйхатдан ўтган.

custom img

819 млн сўмлик олтинни Қирғизистонга олиб чиқмоқчи бўлган она-бола қўлга олинди

Қонунбузарлар жами 473 грамм бўлган олтин қуймаларини кийимлари орасига яшириб олиб ўтмоқчи бўлган.

custom img

Самарқандда ҳокимлар делегацияни “оилавий сафар”га айлантиргани аниқланди

Ҳокимнинг хотини, ўғли, ҳайдовчиси ва бошқа умуман алоқаси бўлмаган шахслар хорижий хизмат сафарига юборилган.

custom img

Эрондаги ўзбекстонликлар Туркманистон орқали эвакуация қилинади

Асосий йиғилиш жойи Серахш шаҳри бўлиб, дипломатик миссия ходимлари фуқароларни кутиб олиб, хавфсиз ташишни таъминлайди.

custom img

Тошкентда нарколаборатория ташкил қилган шахс қўлга олинди

Қидирув давомида 49,9 кг синтетик наркотиклар ва 48 литр прекурсорлар топилди.

custom img

Ким Эрон, кимлар АҚШ-Исроил томонда?

АҚШ ва Исроилнинг Эронга қилган ҳужуми ҳали ҳам давом этмоқда. Уруш янги босқичга кирди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон фуқароларини Форс кўрфази давлатларидан эвакуация қилишни буюрди

Жидда—Тошкент йўналишида репатриация рейсларини ташкил этишга алоҳида эътибор қаратиш вазифаси юклатилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"