1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Гутерриш Ғарбдан Россия озиқ-овқат маҳсулотларига қарши санкцияларни бекор қилишни сўраяпти

Шу муносабат билан қатор давлатлар билан музокаралар ўтказилмоқда.

Гутерриш Ғарбдан Россия озиқ-овқат маҳсулотларига қарши санкцияларни бекор қилишни сўраяпти

 

БМТ Бош котиби АҚШ, ЕИ ва Буюк Британия билан Россия ўғит ҳамда озиқ-овқат маҳсулотларига қарши чекловларни олиб ташлаш бўйича музокара олиб бормоқда. Бу ҳақда Бош котиб расмий вакили Стефан Дюжаррик маълум қилди.

 

У ноябрда муддати тугайдиган “ғалла келишуви”нинг бутун дунё учун катта аҳамиятга эга эканини айтган. Истанбулда имзоланган ушбу шартномага мувофиқ Украина донини экспорт қилиш тикланди. Бунинг эвазига Россия қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва ўғитларини жаҳон бозорига чиқаришга рухсат берилиши керак эди.

 

Келишув натижасида Украинадан 7 миллион тоннадан ортиқ озиқ-овқат маҳсулотлари олиб чиқилди.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика