Ўзбекистон

Ҳалима Ибрагимованинг ўлими сабаби маълум бўлди

Юлдуз Усмонова марҳум санъаткор ҳақида гапирди.

Ҳалима Ибрагимованинг ўлими сабаби маълум бўлди

Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова ўзининг Инстаграмдаги шахсий саҳифасида жонли эфир вақтида марҳум актриса Ҳалима Ибрагимованинг ўлими сабаби ҳақида гапирди: 

 

"Грижаси бор эди. Ё грижасини олдириш керак эди, ёки тана вазнини енгиллаштириш керак эди. Шунинг учун менга ҳам билдирмай ошқозонини кестириш амалиётини қилдирибди. Йўқ бўлиб қолди. Хавотирланиб қўнғироқ қилдим: Опа, операция қилдиргандим, жойи йиринглаб кетибди”, - деди.

 

Операция бошқатдан қилинганида тери етмай қолди, 20 га 50 жойи очиқ турган, ўша жой йиринглаган. Умри шу жойгача экан. Биз шундай бўлишини бир ҳафта олдин билгандик, тайёр бўлиб тургандик. Бугун ўша жойи тикилиши керак эди. Камига қондаги қанд миқдори ҳам 30 га кўтарилиб кетибди. Қон босими ҳам жуда баланд эди.

 

Ҳалима ёшлигидан шафқатсиз оламда вояга етди. Ота-онасидан эрта етим қолган эди. Таъсирчан, тезда йиғлаб юборадиган қиз эди. Намозга эгилиб қолганди. Умраларни ният қилганди. Биринчи операция қилинганида ҳам бир комага тушиб қайтиб чиққанди. Ўшанда реанимацияда ётганди. “Реанимацияда уч киши ётдик. Ўшанда ётганимда битта катта одам келди, у мени олиб кетгани келди, деб ўйладим. Эрталаб ёнимда ётган аёл вафот этганини эшитдим”, деб йиғлаб айтиб берганди. Хуллас, ўлими яқинлигини кўнгли сезган, аён берган. Эртадан кейин сафарга кетаман, унга ҳам умра бадал қиламан", - деди Юлдуз Усмонова. 

 

custom img

Сув тежайдиган суғориш тизимлари учун 50 фоизгача субсидия ажратилади

Мазкур субсидия маҳсулот ва технология туридан қатъи назар ҳар бир контур учун фақат бир марта берилади.

custom img

Самарқандда болани урган хусусий боғча тарбиячиси ишдан олинди

Ҳозирда ушбу воқеа бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан қўшимча текширув ишлари олиб борилмоқда.

custom img

Энди жарима майдончасидаги машинани онлайн чиқариш мумкин

Янги тартибга кўра, мурожаатлар автоматлаштирилган тизимда текширилиб, 1 иш кунида жавоб берилади.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев пойтахтда кўллар сонини 12 тага етказишни топширди

Шунингдек, жорий йилда 13 та янги гидроэлектр станцияни ишга тушириш ва юзлаб иш ўринлари яратиш режалаштирилган.

custom img

Тошкентдаги омборхонада йирик ёнғин юз берди

Воқеа жойига қутқарув экипажлари етиб борган ва ёнғин қуршаб олинган.

custom img

Ўзбекистон ташаббуси жаҳон миқёсида: зилзила қурбонлари хотираси учун халқаро кун

Ўзбекистонда аҳолини зилзилага тайёрлаш бўйича миллий таълим платформаси ишга туширилди. У орқали 7 млндан ортиқ фуқаро тегишли билимларга эга бўлди.

custom img

Деновда 4 зўравон бир эркакни уриб ўлдирди

Жанжал пул олди-берди масаласидаги зиддият туфайли юз берган.

custom img

Радар қўйишдан мақсад фақат пул қилиш бўлиб қоляпти — депутат

Депутат радарлардаги хатоликлар сабаб нотўғри қўлланилган жарималар ҳайдовчиларга қайтарилиши кераклигини айтди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"