Жаҳон

Жанубий Кореяда суди собиқ президентининг қамоқ муддатини узайтирди

Юн Сок Ёл ҳарбий ҳолат ва қонун бузилиши билан боғлиқ айбловлар бўйича айбдор деб топилиб, унинг жазоси 7 йилга оширилди.

Жанубий Кореяда суди собиқ президентининг қамоқ муддатини узайтирди

 

Сеул Олий суди Жанубий Кореянинг собиқ президенти Юн Сок Ёлга нисбатан чиқарилган қарорни қайта кўриб чиқиб, унинг қамоқ муддатини 7 йилгача узайтирди. Бу ҳақда Reuters хабар берди.

 

Суд қарори Юн ва прокуратура томонидан берилган апелляциялар кўриб чиқилгач эълон қилинган. Иш 2024 йилда эълон қилинган қисқа муддатли ҳарбий ҳолат ва унга алоқадор жиноят айбловлари билан боғлиқ.

 

Дастлаб қуйи инстанция суди собиқ президентни айрим айбловлардан оқлаб, унга 5 йил қамоқ жазоси тайинлаган эди. Бироқ апелляция суди янги ҳолатлар ва қўшимча айбловларни инобатга олиб, ҳукмни кучайтирган.

 

Суд қарорига кўра, Юн Сок Ёл ҳибсга олиш ордерининг ижросига тўсқинлик қилиш, президент хавфсизлик хизматини ноқонуний сафарбар этиш, расмий ҳужжатларни сохталаштириш ҳамда ҳарбий ҳолат жорий этиш тартибларини бузиш каби ҳаракатларда айбдор деб топилган.

 

Сеул Олий суди судьяси бу ҳолатни шарҳлар экан, ҳибсга олиш ордери ижросини куч ишлатиш орқали тўхтатишга уриниш “қонун устувор жамиятда қабул қилиб бўлмайдиган ҳаракат” эканини таъкидлаган.

 

Прокуратура эса собиқ президентни жамоатчилик ишончига хиёнат қилиш, конституцион тузумни бузиш ва давлат ресурсларини суиистеъмол қилишда айблаб, 10 йилгача қамоқ жазосини сўраган.

 

Юн Сок Ёлнинг адвокатлари эса суд қарорини «тушунарсиз» деб атаб, Олий судга шикоят қилишларини маълум қилган. Ҳимоя томони ишда сиёсий баҳолаш элементлари мавжудлигини ҳам билдирган.

 

Собиқ президент 2024 йилда импичмент қилинган ва лавозимидан четлатилган бўлиб, у бир неча жиноят ишлари бўйича суд жараёнларида иштирок этмоқда. У 2025 йил июль ойидан бери ҳибсда сақланмоқда ва ўз айбини рад этиб келмоқда.

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Ҳужум 23 октябрь куни юнон православ черковида дафн маросими вақтида содир бўлганди.

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Тибет чегара полицияси таркибидаги махсус бўлинмалар яқин масофадаги жанглар, тоғли ҳудудларда ҳаракатланиш ва дронлардан фойдаланиш бўйича тайёргарликдан ўтказилмоқда.

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарор устидан шикоят қилишини билдирди.

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

У Суриядаги террорчилик ташкилоти аъзосига олти марта пул ўтказган.

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Ташаббус инсон ҳуқуқлари ташкилотларининг танқидига сабаб бўлмоқда.

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Украина ҳарбийлари ушбу объектни Россиянинг урушни молиялаштираётган нефть саноати учун муҳим инфратузилма деб атаган.

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Бундай қурилмалар нафақат ҳарбий юкларни ташиш ва эвакуация, балки гранатомёт ҳамда танкка қарши қуроллар ёрдамида ҳужум операцияларига ҳам жалб этилмоқда.

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

У шунчаки хабар олиш орқали профилни эгаллаб олиш мумкинлиги ҳақидаги даъволарни рад этди.