Жаҳон

Мен учун дўст ёки қариндош деган тушунча йўқ — Садир Жапаров

Қирғизистон президенти февраль воқеалари, давлат тўнтаришига уриниш, Ташиев оиласи ва коррупция ишлари юзасидан изоҳ берди.

Мен учун дўст ёки қариндош деган тушунча йўқ — Садир Жапаров

 

Қирғизистон Президенти Садир Жапаров Kaktus.media нашрига берган интервьюсида мамлакатдаги сиёсий жараёнлар, февраль ойидаги воқеалар, давлат тўнтаришига уриниш ҳақидаги иддаолар, хавфсизлик идоралари фаолияти, шунингдек собиқ Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси (ГКНБ) раҳбари Қамчибек Ташиев ва унинг оиласи билан боғлиқ масалаларга изоҳ берди.

 

                 

 

Президент интервью давомида бир қатор саволларга жавоб бериб, давлат сиёсати, коррупцияга қарши кураш ва шахсий муносабатларнинг давлат бошқарувидаги ўрни ҳақида ўз позициясини билдирган.

 

Февраль ойидаги сиёсий жараёнлар ва “давлат тўнтаришига уриниш” ҳақидаги саволга жавоб берар экан, Садир Жапаров вазият бошидан назорат остида бўлганини таъкидлаган:

 

“Мен турли манбалардан маълумот оламан. ʼ75 кишилик хатʼ билан боғлиқ жараён бошланган пайтда ҳам менда етарли ахборот бор эди. Ҳужжатнинг парламентга кириб келишидан бошлаб ҳаракатларни кузатдим. Масала ялпи мажлисга чиқишидан олдин зарур чораларни кўрдик. Вазият бошидан назоратда эди”, — деди Жапаров.

 

                 

 

Унинг сўзларига кўра, хавфсизлик хизматлари жараёнларга жалб қилинган бўлсада, барча ҳаракатлар тўлиқ назорат остида бўлмаган ҳолатлар ҳам бўлиши мумкин.

 

Президент давлат раҳбари сифатида хавфсизлик идоралари фаолиятидан хабардор эканини билдириб, “Мен президент ва бош қўмондон сифатида асосий жараёнлардан хабардорман. Ким нима қилаётганини биламан. Лекин ҳамма нарса тўлиқ менинг назоратимда деб айта олмайман”, — дея таъкидлаган.

 

Шунингдек, истеъфога чиққан депутатлар масаласига тўхталиб: “Айрим сиёсий гуруҳлар парламентда муайян жараёнларни амалга оширмоқчи бўлган. Улар муваффақиятсизликка учрагач, айримлар ўз мандатларини топширган бўлиши мумкин. Якуний хулосани тергов беради”, — деди Жапаров.

 

                   

 

Ташиевга оид саволга жавоб берар экан, президент шахсий муносабатлар давлат сиёсатига таъсир қилмаслигини алоҳида таъкидлаган.

 

“Мен учун дўст, қариндош ёки яқин инсон деган тушунчалар давлат ишида йўқ. Давлат ва халқ манфаатлари биринчи ўринда”, — деди Жапаров.

 

Унинг сўзларига кўра, ҳар қандай иш бўйича якуний қарорни суд чиқаради: “Тергов бор, иш судга оширилади. Ким айбдор, ким айбсиз — буни фақат суд белгилайди.”

 

Шунингдек, Шаирбек Ташиев иши бўйича давлатга катта миқдорда зарар етказилгани аниқлангани ва зарар қоплангандан кейингина озодлик масаласи кўриб чиқилиши мумкинлиги қайд этилган.

 

Президент оила аъзоларининг давлат ишларига аралашмаслигини айтиб ўтган.

 

“Менинг оилам ва қариндошларим давлат бошқарувига аралашмайди. Биз аввалги хатоларни такрорламасликка қарор қилганмиз”, — дея таъкидлаган у.

 

                 

 

Ўғли ва қариндошлари инвесторлар билан мулоқотда бўлиши мумкинлигини, аммо давлат тузилмаларига алоқадор эмаслигини билдирган.

 

Шунингдек, олтин билан боғлиқ айбловларни рад этиб, “Бу 1000 фоиз ёлғон. Суратга тушиш ҳолати нотўғри талқин қилинган”, — дегaн Жапаров.

 

Казино қонуни бўйича танқидларга жавобан президент бу қарор иқтисодий мақсадларда қабул қилинганини айтган. “Бу қарор давлат манфаатидан келиб чиқиб қабул қилинган. Натижада бюджетга даромад тушмоқда, иш ўринлари яратилди”.

 

Шунингдек, Қирғизистон Президенти Россияга ташриф сиёсий босим билан боғланмаганини билдириб, “Мен ташаббус билан Москвага бордим. Музокараларда стратегик ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди”, — дея таъкидлаган Жапаров.

 

custom img

Москва вилоятидаги кимё заводида портлашлар: етти киши ҳалок бўлгани айтилмоқда

Портлаш оқибатида вайрон бўлган бинода 44 киши бўлган.

custom img

Қуёш фаоллиги кучаймоқда: Ерда магнит бўрони кузатилиши мумкин

Британия геология хизмати 2 октябрь куни G1 даражасидаги кучсиз магнит бўрони кузатилиши мумкинлигини маълум қилди.

custom img

АҚШ Ироқдаги 12 йиллик операцияни тугатди: коалиция кучлари Эрбилдан олиб чиқилди

Хавфсизликни таъминлаш бўйича асосий масъулият эса Ироқ томонига ўтди.

custom img

Учувчи пичоқланган Flydubai рейси: Исроил хавфсизлик текширувларини кучайтиради

Бенямин Нетаняҳу ҳодисани тўхтатишда ёрдам берган йўловчилар ва жароҳатланган учувчи Смит Маччҳарни олқишлаган, бироқ воқеанинг сабаби ҳозирча аниқланмаган.

custom img

Исроилликлар Ал-Ақсо масжидига бостириб кирди: бир кунда уларнинг сони 1317 нафарга етди

Исроилликлар диний маросимлар ўтказган, ибодат қилган, қўшиқ куйлаган ва рақсга тушган.

custom img

“Можарони музлатиш керак”: Тоқаев Украинадаги вазият бўйича таклиф билдирди

Қозоғистон президенти Украинадаги ҳарбий ҳаракатларни музлатиб, шундан сўнг дипломатик музокараларга ўтиш кераклигини айтди.

custom img

Билл Гейтс AI ҳақидаги хавотирларини ўзгартирди — Трамп

АҚШ президенти Microsoft асосчиси Билл Гейтс сунъий интеллектнинг инсоният учун хавфи ҳақидаги аввалги хавотирларини ўзгартирганини айтди.

custom img

Ўқув парвози чоғидаги фожиа: ҳарбий самолёт қулади

Ҳодиса оқибатида 6 экипаж аъзоси ҳалок бўлди, яна бир ҳарбий жароҳатланди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"