Жаҳон

“Ҳар 36 сонияда 1 киши ўлиши кутилмоқда”

БМТ дунёни очарчилик хавфидан огоҳлантирди.

“Ҳар 36 сонияда 1 киши ўлиши кутилмоқда”

 


Иқлим ўзгариши, энергия инқирози, озиқ-овқат ва ўғит нархларининг кўтарилиши шароитида бу йил очарчилик рекорд даражага етди. Бу ҳақда “Euronews” ёзмоқда.

 

Жаҳон озиқ-овқат дастурига кўра, йил бошидан буён дунёда очликдан азият чекаётган одамлар сони 63 миллионга ошиб, 345 миллион кишига етган.

 

БМТ экспертларининг фикрича, кейинги 3 ой ичида тўйиб овқатланмаслик Сомали аҳолисининг камида 41 фоизини қамраб олади. 16 октябрда нишонланадиган Бутунжаҳон озиқ-овқат куни муносабати билан ташкилот вакиллари эътиборни қийин аҳволда бўлган минтақага қаратишга ҳаракат қилмоқда.

 

Сомали ўтган ноябр ойидан бери кучли қурғоқчиликдан азият чекмоқда, бу миллиондан ортиқ фуқарога таъсир кўрсатган. Айниқса, ўткир очарчилик мамлакатнинг жанубий ва марказий ҳудудларига таҳдид солмоқда. Ички кўчирилганлар учун лагерларда тоза сув етишмаслиги вабо ва қизамиқ тарқалиши хавфи ошган.

 

Шарқий Африкада ҳар 36 сонияда 1 киши очликдан ўлиши кутилмоқда. Сомалидан ташқари Кения, Эфиопия, Жанубий Судан ва бошқа мамлакатларда ҳам вазият ёмонлашмоқда.

 

custom img

Ўзбекистон Биринчи хоними Корея Миллий сарой музейига ташриф буюрди

Зироат Мирзиёева ва Ким Хе Гён икки томонлама учрашув ўтказди.

custom img

Европада газ нархи кескин ошди: 2022 йил охиридан бери энг юқори кўрсаткич

Европа газ бозори Яқин Шарқдаги вазият ва муҳим транспорт йўналишларида юзага келаётган хавфлар фонида босим остида қолди.

custom img

Кўмир конидаги фожиа: 4 кончи ҳалок бўлди

Покистондаги кўмир конида газ портлади.

custom img

Усмонов санкциялар рўйхатидан чиқариладими? Франция, Италия ва Хорватия таклифни қўллади

Европа Иттифоқида индивидуал санкцияларни узайтириш учун барча аъзо давлатларнинг бир овоздан розилиги талаб этилади.

custom img

Сунъий интеллект пойгаси: АҚШ Хитойдан ортда қолмоқчи эмас

Трамп сунъий интеллект ривожини секинлаштиришга қарши чиқди.

custom img

Бензин нархи ошди: Сурияда норозилик намойишлари бошланди

Энергетика вазирлиги ҳузуридаги махсус қўмита томонидан газ ва дизель ёқилғиси нархлари 25–40 фоизга оширилган.

custom img

АҚШ Эрон нефтини назорат қилиши мумкин — Трамп

Трамп Эрон нефти устидан назорат масаласида Венесуэла сценарийси такрорланиши мумкинлигини айтди.

custom img

Россия поездга зарба берди: Европанинг юқори мартабали амалдорлари ҳудуд яқинида бўлган

Борис Жонсон, Германия канцлери маслаҳатчиси Гюнтер Зауттер ва Швециянинг собиқ бош вазири Карл Билдт Украинадан қайтаётган бўлган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"