Ҳасанбойнинг жанги бекор бўлди
Ҳасанбой Дўсматов 28 август куни Москва шаҳрида ташкил этиладиган профессионал бокс кечасида рингга кўтарилиши ва унда танзаниялик Ёхана Мчанжага қарши жанг ўтказиши лозим эди.

Кутилмаганда ушбу жанг бекор қилинди.
Маълумот учун, африкалик чарм қўлқоп устаси фаолияти давомида 15 та жанг ўтказган. Ҳисобида 12 ғалаба ва 3 мағлубият бор. Рақибларини 10 та жангда муддатидан аввал мағлубиятга учратган.
Ҳозирча Дўсматовнинг жанги нима сабабдан бекор бўлгани маълум эмас.







