Ўзбекистон

Ҳазрати Усмон Мусҳафи Ислом цивилизацияси марказига олиб келинди

Айни вақтда у 338 та варақдан иборат бўлиб, уларнинг ҳар бири муқаддас оятларни ўз ичига олади.

Ҳазрати Усмон Мусҳафи Ислом цивилизацияси марказига олиб келинди

Ҳазрати Имом мажмуасида жойлашган “Мўйи муборак” мадрасасидан ислом тарихининг энг улуғ ва муқаддас қўлёзмаларидан бири — Ҳазрати Усмон (р.а.) даврида кўчирилган Усмон Мусҳафи Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига жойлаштирилиб, кенг жамоатчиликка тақдим этилди.

 

Ислом тарихининг энг улуғ ва муқаддас қўлёзмаларидан бири бўлган ана шу бебаҳо қўлёзма — Ҳазрати Усмон (р.а.) даврида кўчирилган Усмон Мусҳафининг тақдимоти билан бошланди.

 

“Марказий Осиё: умумий маънавий-маърифий мерос – умумий келажак” мавзусидаги халқаро конгресси иштирокчилари Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази Қуръони Карим залини томоша қилишга мушарраф бўлишди. Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази директори Фирдавс Абдухолиқов конгресс қатнашчиларига Қуръон зали ва ундан ўрин оладиган артефактлар ҳақида маълумот берди.

 

–  Ушбу зал муҳтарам Президентимиз томонидан илгари сурилган муаллифлик ғояси асосида барпо этилди. Залнинг умумий майдони 1200 квадрат метрни, баландлиги эса 64  метрни ташкил этади. 50 тонна вазнга эга бўлган улкан ва беназир қандил осилган. У дунёдаги энг йирик қандиллардан бири бўлиб, дунёга машҳур Сваровски тошлари билан безатилган.


Зал пушти рангли қимматбаҳо мармар билан қопланган бўлиб, энг қимматли гавҳари, албатта, муҳтарам ва муқаддас Қуръони Карим – Усмон (р.а.) Қуръонидир. Маълумки, бу ноёб нусха Учинчи халифа Усмон (р.а.)нинг бевосита фармони асосида яратилган. Ҳозирги кунда ушбу нодир қўлёзма ЮНЕСКОнинг “Жаҳон мероси” рўйхатига киритилган. Бугун сизларга шу марказда амалга оширилган ишлар билан биринчи бўлиб танишиш  шарафига муяссар бўляпсиз.


Шуни ҳам қайд этишни истардимки, ушбу муқаддас Қуръон атрофида яна 114 та нодир Қуръон нусхаси сақланмоқда – улар орасида сомонийлар, қорахонийлар, салжуқийлар, ғазнавийлар, темурийлар, шайбонийлар даврида кўчирилган нодир мусҳафлар бор.


Ишончим комилки, сиз — азиз меҳмонларимиз, дўстларимиз ва ҳамкасбларимиз билан биргаликда мамлакатларимиз маданий меросини ўрганиш ва тарғиб этиш йўлида улкан ва хайрли мақсадларни амалга оширамиз, – деди марказ директори.

 

Ҳужжатларга кўра, ХХ аср бошларида Мусҳаф 353 варақдан иборат бўлган. Бир аср мобайнида унинг 15 саҳифаси йўқолиб кетган. Шу боис Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 8 июндаги 115-сонли “Усмон Мусҳафи”ни талаб даражасида сақлашни таъминлаш тўғрисида”ги махсус қарори қабул қилинди. Германиядан олиб келинган махсус сандиқ (саркофаг)да бу нодир асар намлик ва ҳарорат мўътадил шароитда сақланди.


 
Айни вақтда у 338 та варақдан иборат бўлиб, уларнинг ҳар бири қалин терида 12 қатордан ёзилган муқаддас оятларни ўз ичига олади. Ажабланарлиси, оятларнинг катта қисми чиригани сабабли саҳифалар қоғоз билан ямалган ва оятлар уларнинг устида қайтадан ёзилган.


Ҳазрати Усмон Мусҳафида Қуръоннинг 114 сурасидан бор-йўғи иккитаси — “Анъом” ва “Тоҳа” суралари тўлиқ етиб келган. Бошқа суралар ё қисман, ё умуман йўқолган. Ҳозирги ҳолатда 6236 оятдан фақат 2108 таси сақланиб қолган.

 

2025 йилда Ислом цивилизацияси маркази делегацияси Кувайт ва Буюк Британияга амалга оширган хизмат сафарлар чоғида Мусҳафнинг йўқолган саҳифаларидан яна 7 тасини аниқлади. Хусусан, Кувайтдаги Ражаб Ториқ музейидан 6 та - 70, 80, 211, 217, 246, 340 саҳифалар, Британиядаги машҳур коллекциядан 1 та варақ  - Оли Имрон сурасининг 178-179 оятлари битилган саҳифаси топилди. Улар Тошкентдаги Мусҳафнинг айнан етишмаётган саҳифалари экани маълум бўлди.  
     

custom img

Ҳайдовчилар учун жарима баллари бўйича имтиёзлар борлиги айтилди

Ҳайдовчи 12 ой давомида умуман жарима баллари олмаса, кейинги биринчи қоидабузарлик учун жарима баллари қўлланилмайди.

custom img

Қашқадарёда 9 мингдан ортиқ фуқаронинг уй-жойига эгалик ҳуқуқи тан олинди

Бугунги кунга қадар 100 мингдан ортиқ кўчмас мулк объектлари хатловдан ўтказилган.

custom img

“Менинг боғим” дастури доирасида ҳар бир лойиҳага  400 миллион сўмдан ортиқ маблағ ажратилади

Шавкат Мирзиёев “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида кўчат экиш тадбирида иштирок этди.

custom img

Тошкентда Қурилиш вазирлиги бош мутахассиси пора билан ушланди

У Юнусободдаги уйларни бошқа бошқарув компаниясига ўтказиб бериш эвазига 2200 доллар талаб қилган.

custom img

Жиззахда жамоат транспортида 1 апрелдан тўлов учун нақд пул қабул қилинмайди

АТТО орқали тўлов амалга оширилганда йўлкира 2100 сўмни ташкил этади.

custom img

Ўзбекистонда интернетсиз мобил алоқа тариф режалари жорий этилиши мумкин

Мобил алоқа операторлари томонидан интернет трафигисиз тариф режаларини таклиф этиш мажбурий бўлиши мумкин.

custom img

Тошкент вилоятида 4 нафар эгизак туғилди

Тошкент вилояти ИИББ ходими 2 нафар ўғил ва 2 нафар қизнинг отаси бўлди.

custom img

Ўзбекистонда Экологик комиссиянинг ваколатлари бутун республика миқёсида кенгайтирилди

Комиссиянинг номи “Республика махсус комиссияси” деб ўзгартирилиб, фаолияти 2027 йил 1 мартга қадар узайтирилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"