Жаҳон

Ҳиндистонда кимё заводидаги портлашда 34 киши ҳалок бўлди

Портлаш Ҳиндистонда сўнгги йилларда рўй берган энг йирик саноат фожиаларидан бири бўлган.

Ҳиндистонда кимё заводидаги портлашда 34 киши ҳалок бўлди

Ҳиндистоннинг жанубида жойлашган Телангана штатидаги кимё заводида содир бўлган кучли портлаш натижасида камида 34 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда The Economic Times нашри хабар берди.

 

Расмий маълумотларга кўра, ҳодиса жойида ўнлаб кишилар турли даражадаги тан жароҳатлари билан шифохоналарга етказилган.

 

Фавқулодда вазиятлар хизматлари ҳозирда вайроналарни тозалаш ва жабрланганларни қутқариш ишларини давом эттирмоқда.

 

Портлашнинг аниқ сабаблари ҳозирча расман маълум қилинмаган. Маҳаллий ҳукумат ҳодисани тўлиқ ўрганиш бўйича тергов бошлаган.

 

Бу воқеа Ҳиндистонда сўнгги йилларда рўй берган энг йирик саноат фожиаларидан бири сифатида қайд этилмоқда.

custom img

Эрдўған Туркияда қуролга эгалик қилишни чеклашини эълон қилди

Қарор мактаблардаги отишмалардан сўнг қабул қилинди.

custom img

АҚШ ва Исроил ҳаво ҳужумлари оқибатида Эронда 138 минг фуқаролик объекти зарар кўрган

Улар орасида 113 мингдан ортиқ турар-жой бинолари мавжуд.

custom img

Трамп Эрон билан келишув имзоланишида иштирок этиши мумкин — Reuters

Музокараларнинг навбатдаги босқичи 22 апрелга режалаштирилган.

custom img

Исроил бош вазири Венгрияга борса ҳибсга олинади

Венгрия Халқаро жиноий суд аъзоси сифатида қидирувдаги шахс мамлакат ҳудудига кирса, уни қўлга олиши мумкин.

custom img

Германия ҳукумати Россияни ўз ҳудудидаги объектларга "тўғридан-тўғри таҳдид" қилишда айбламоқда

Россия Украинага дрон етказиб берадиган Германиядаги корхоналарнинг жойлашуви ва фаолияти ҳақида очиқ маълумот берган.

custom img

Россия армиясига ёлланган ўзбекистонликлар сони қарийб 4,9 мингга етди

Марказий Осиё давлатларининг 13 мингга яқин фуқароси Украинага қарши урушда Россия томонида иштирок этмоқда.

custom img

Эрон АҚШ билан музокараларнинг иккинчи босқичида иштирок этади — Исломобод

Теҳрон Ҳормуз бўғозига қўйилган блокада бекор қилингач музокараларни бошлаши мумкин.

custom img

Apple компанияси раҳбари ўзгаради

Мазкур хабар ортидан Apple акцияларида пасайиш кузатилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"

Ҳиндистонда кимё заводидаги портлашда 34 киши ҳалок бўлди