Ҳиндистоннинг Гужарат штатидаги петарда заводида юз берган йирик портлаш оқибатида камида 13 киши ҳалок бўлди.
Маҳаллий маъмурият вакили Миҳир Пателнинг сўзларига кўра, портлаш эрталаб соат 9:45 атрофида содир бўлган ва унинг натижасида завод деворларидан бири қулаб тушган. Қутқарувчилар вайроналар остидан 13 нафар ҳалок бўлган кишининг жасадини топишган. Шунингдек, тўрт киши жароҳатланган, аммо уларнинг аҳволи барқарор экани айтилмоқда.
Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодиса Банасканте саноат ҳудудида петарда ишлаб чиқариш вақтида юз берган. Портлаш натижасида ёнғин ва зудлик билан ўчирилган. Ҳозирда вайроналар остида қолган одамларни қутқариш ишлари давом этмоқда.


