1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Спорт

Ҳоланд эллик тўрт йиллик рекордни такрорлади

У кеча жамоасининг навбатдаги ғалабасига муносиб ҳисса қўшди.

Ҳоланд эллик тўрт йиллик рекордни такрорлади

 

“Манчестер Сити” ҳужумчиси Эрлинг Ҳоланд “Манчестер Юнайтед”нинг собиқ футболчиси Жорж Бестнинг 1970 йилда Англия Кубогида бешта гол урган рекордини такрорлади.

 

Бугун Англия кубоги 1/8 финали доирасидаги "Лутон Таун"га қарши ўйинда норвегиялик футболчи 58 дақиқада пента-трикка эришди. АПЛнинг 1-тур учрашувида "Манчестер Сити" меҳмонда "Лутон"ни вингер Жек Греалишнинг голи эвазига қийинчиликсиз мағлуб этганди.

 

Ҳоланд “Манчестер Сити”га 2022 йилнинг ёзида Дортмунднинг "Боруссия"сидан 60 миллион евро эвазига ўтган эди. Жорий мавсумда форвард "шаҳарликлар" сафида барча турнирларда 30 та ўйин ўтказиб, 25 та гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширган. Футболчининг инглиз клуби билан шартномаси 2027 йилнинг июнь ойи охиригача амал қилади.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика