1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. энг долзарб

Ифлосланган шаҳар ҳавоси саратонни келтириб чиқаради — тадқиқот

Статистика ўта хавотирли: дунёда ҳар ўн кишидан тўққиз нафари ифлос ҳаводан нафас олади.

Ифлосланган шаҳар ҳавоси саратонни келтириб чиқаради — тадқиқот

 

АҚШдаги олимларнинг хулосасида таъкидланишича, ҳаво ифлосланиши шаҳарда яшовчи аҳоли орасида ўпка саратони, астма ва нафас йўллари инфекциялари билан касалланиш кўрсаткичларини оширади, шунингдек, инсульт хавфини ҳам кучайтиради. Аввалги тадқиқотлар касалликнинг ижтимоий омилларига эътибор қаратган бўлса, энди олимлар йирик шаҳарлар аҳолисини саратон хавфига энг кўп дуч келадиган гуруҳ деб таърифламоқда.

 

"Тадқиқотнинг асосий мақсади онкологик касалликларнинг экологик ва ижтимоий омилларга боғлиқлигини аниқлашдир", — деб тушунтирди лойиҳага раҳбарлик қилган эпидемиолог Патрик Ҳурбейн.

 

Иш давомида олимлар АҚШ Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш агентлигининг 2011-2019 йиллар оралиғидаги маълумотларини таҳлил қилди. Натижада, саратон касаллигига энг мойил аҳоли гуруҳлари сифатида йирик шаҳарлар аҳолиси, кам таъминланган ижтимоий қатламлар ва ирқий озчилик вакиллари қайд этилди.

 

Олимларнинг аниқлашича, шаҳарда яшовчи афро-америкалик ва лотин америкалик аҳоли вакиллари саратон хавфига кўпроқ мойил. Улар кўпинча экологик жиҳатдан энг ноқулай ҳудудларда яшайди.

 

Эслатиб ўтамиз, дунёда ҳар 10 кишидан тўққиз нафари ифлос ҳаводан нафас олади.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика