ИИВ тизимида тозалаш кетмоқда: салкам 500 нафар ходим ишдан бўшатилди
557 нафар раҳбар ва ходимга ноўрин ҳаракатлари учун интизомий жазолар қўлланилган.

Жорий йилда ИИВ ШХББ томонидан 60 га яқин нопок ходимга тезкор тадбир ўтказилиб, жазоланди. Бу ҳақида вазирлик матбуот хизмати хабар бермоқда.
Қайд этилишича, 557 нафар раҳбар ва ходимга ноўрин ҳаракатлари учун интизомий жазолар қўлланилган. 479 нафар ходим тизимдан бўшатилган.
Хусусан, Тошкент вилояти ИИББ Карантин тадбирларини таъминлаш гуруҳи ходими фуқарони келгусида истеъмолга яроқсиз гўшт махсулотларини олиб ўтишига кўз юмиш эвазига 500 АҚШ долларини олган вақтида ушланган.
Ҳолат юзасидан ЖКнинг 210-моддаси 2-қисми «в» банди билан жиноят иши қўзғатиб, ходимга нисбатан “қамоққа олиш” эхтиёт чораси қўлланилган.
Навбатдаги ҳолат Самарқанда юз берган. Унда Пастдарғом туман ИИБ профилактика инспектори иш юритувидаги ҳужжатлар бўйича фуқарога чора кўрмаслик эвазига ундан 800 АҚШ долларини олган вақтида ушланган.
Ҳолат юзасидан ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “а” банди ва 211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ходимга нисбатан “қамоққа олиш” эхтиёт чораси қўлланилган.
Яна бир холатда. Наманган вилояти Давлатобод тумани ИИБ патрул-пост хизмати ходими фуқарони автомашинасидан гиёҳвандлик моддасини аниқлаб чора кўрмаслик эвазига ундан умумий қиймати 11 миллион сумлик тилла тақинчоқларни тамагирлик йўли билан олган вақтида ушланган.
Ходим ИИОдан бўшатилган ва тўпланган ҳужжатлар прокуратурага юборилган.







