Илон Маск ТикТокни сотиб олиши мумкин
Хитой ҳукумати бу масалани муҳокама қилмоқда.

Хитой ҳукумат вакиллари ТikTok'нинг АҚШдаги бўлинмасини Илон Маскка сотиш вариантини муҳокама қилмоқда. Бу ҳақида Bloomberg нашри хабар берди.
Манбаларга кўра, Хитой расмийлари ТikTok тақдирини Доналд Трамп маъмурияти билан мулоқот режалари доирасида муҳокама қилмоқда. Бу ижтимоий тармоқнинг АҚШда блокланишининг олдини олишга қаратилган. Aммо унга эгалик қилувчи ByteDance компанияси ёки Илон Маскнинг бу жараёнга жалб қилингани номаълум.
"Агар бундай келишув амалга ошса, ТikTok Маскка тегишли бўлган ижтимоий тармоқ Х (собиқ Тwitter) назорати остига ўтиши мумкин. Бундан ташқари, Маскнинг сунъий интеллект билан шуғулланадиган хАI компанияси ТikTok томонидан тўпланган улкан ҳажмдаги маълумотлар дан фойда олиши мумкин", деб ёзади Bloomberg.
Хитой ҳукумати Трамп маъмурияти билан тарифлар ва экспорт назорати масалаларига оид "мураккаб музокаралар" олиб бориши керак бўлади. ТikTok бўйича келишув томонлар ўртасида муросага эришишнинг потенциал соҳалардан бири сифатида кўриб чиқмоқда.
"Муҳокамалар ТikTok'ни тақиқлаш бўйича АҚШ Олий судига киритилган даъво фонида олиб борилмоқда. ТikTok'нинг Қўшма Штатларда тақиқланиши тўғрисидаги қарор 19 январь куни, яъни Трампнинг АҚШ президенти лавозимига киришишидан бир кун олдин кучга киради. Трамп ушбу қарорни музокараларда иштирок этиш имкониятига эга бўлиш учун кечиктиришга уринган", деб эслатади агентлик.







