1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Индонезияда кўчки оқибатида ҳалок бўлганлар сони 48 нафарга етди

Қутқарувчилар вайроналар остида қолганларни излашни давом эттирмоқда, бедарак йўқолганлар рўйхати аниқлаштирилмоқда.

Индонезияда кўчки оқибатида ҳалок бўлганлар сони 48 нафарга етди

 

 

Индонезиянинг Ғарбий Ява провинциясида юз берган кучли кўчки фожиаси қурбонлари сони 48 кишига етди. Маҳаллий ОАВ хабарларига кўра, фожеа Ғарбий Бандунг регенциясига қарашли Сисаруа туманидаги Пасирлангу қишлоғида содир бўлган. Қидирув-қутқарув ишлари бир неча кундан буён узлуксиз давом этмоқда. Бу ҳақда Азербайжан24 нашри хабар бермоқда.

 

Ғарбий Ява полицияси маълумотига кўра, офат ҳудудидан ҳозирга қадар 48 нафар марҳумнинг жасади топилган. Улардан 30 нафарининг шахси аниқланиб, жасадлар яқинларига топширилган. Қолган қурбонларни аниқлаш ишлари эса махсус идентификация марказида давом эттирилмоқда.

 

Расмийларнинг билдиришича, шахсини аниқлаш жараёнида бедарак йўқолганлар ҳақидаги олдинги маълумотлар ва топилган жасадлар бўйича ўлимдан олдинги ҳамда кейинги белгилар таққосланмоқда. Шу билан бирга, бедарак йўқолганлар рўйхати доимий равишда янгиланиб борилмоқда.

 

Қидирув ишларини жадаллаштириш мақсадида қутқарувчилар кўчки вайроналари остида қолганларни топиш учун махсус тайёрланган итлардан ҳам фойдаланмоқда. Оғир техника етиб бориши қийин бўлган ҳудудларда айнан шу усул самарали бўлаётгани таъкидланмоқда. Расмийлар қидирув ишлари барча имкониятлар ишга солинган ҳолда давом эттирилишини билдирди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика