Ўзбекистон

Ироқ сув танқислиги сабаб нефтини сувга айирбошламоқчи

Мамлакат Туркия билан сув ресурслари бўйича кенг кўламли ҳамкорлик келишувига эришди.

Ироқ сув танқислиги сабаб нефтини сувга айирбошламоқчи

 

Сўнгги ўн йилликларда энг оғир сув танқислигига дуч келган Ироқ Туркия билан сув ресурсларини бошқариш ва инфратузилмани ривожлантириш бўйича йирик ҳамкорлик келишувига эришди. Ушбу ташаббус мамлакатдаги кескин экологик ва ижтимоий муаммоларни юмшатишга қаратилган.

 

Келишувга кўра, Туркия компаниялари Ироқ ҳудудида сув омборлари ва дамблар қурилиши билан шуғулланади. Мазкур лойиҳалар Ироқнинг нефть экспортидан тушадиган маблағлар ҳисобидан молиялаштирилади. Шу билан бирга, Ироқ ҳукумати сув ресурслари устидан тўлиқ суверенитет сақлаб қолинишини алоҳида таъкидламоқда.

 

БМТ маълумотларига кўра, мамлакатда кучайиб бораётган қурғоқчилик ва экологик муаммолар оқибатида 168 мингдан ортиқ аҳоли ўз уй-жойини тарк этишга мажбур бўлган. Шунингдек, минглаб фермерлар сув етишмаслиги сабаб деҳқончилик фаолиятини тўхтатган.

 

Мутахассислар ушбу келишув Ироқнинг сув хавфсизлигини таъминлашда муҳим қадам бўлиши мумкинлигини, бироқ узоқ муддатли барқарорлик учун минтақавий ҳамкорлик ва самарали бошқарув ҳал қилувчи аҳамиятга эга эканини қайд этмоқда.

custom img

Ўзбекистон Миллий медиа бирлашмаси бошқаруви раиси ўзгарди

Тожиев Одилжон Фотиҳжон ўғли Ўзбекистон Миллий медиа бирлашмаси бошқаруви раиси лавозимига тайинланди.

custom img

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бах­тиёр Саидов Озарбайжон ташқи ишлар вазири Жейҳун Байрамов билан телефон орқали мулоқот ўтказди

Икки мамлакат ташқи ишлар вазирлари Нахчиванга қилинган ҳужум масаласини муҳокама қилди.

custom img

Ўзбекистонда илк бор қон плазмасидан инсон альбумини ишлаб чиқариш бошланади

Вилоят ҳокимликлари томонидан жами 2,5 миллиард долларлик фармацевтика лойиҳалари бўйича таклифлар тайёрлангани маълум қилинди.

custom img

Қатарда круиз кемасида бўлган 71 нафар ўзбекистонлик ватанга қайтарилади

Доҳада қийин аҳволга тушиб қолган 91 нафар Ўзбекистон фуқароси элчихона вакиллари ёрдамида уй-жой билан таъминланди.

custom img

ТОП-300 олийгоҳларга кирган ёшлар ва педагогларга 20 минг долларгача таълим кредити берилади

Кредитнинг асосий қарзи талабанинг расмий ўқиш муддати тугаганидан сўнг еттинчи ойдан бошлаб етти йил давомида қайтарилади

custom img

Миллий дастур платформаси энди барча фойдаланувчилар учун очиқ

Платформа хорижий тилларни юқори малакали мутахассислардан ўрганиш имконини беради.

custom img

Марғилондаги мактабда аёлни дўппослаган эркакка нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Дастлаб эркак аёлнинг фарзандини ураётган бўлган.

custom img

АҚШ Эрондаги қизлар мактабига берилган зарбани текширмоқда

Қўшма Штатлар тинч аҳолини нишонга олмаслиги айтилмоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"