1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

"Ишдаги ишқ" юлдузи давлатга хиёнатда айбланмоқда

Актриса давлат мукофотлари ва фахрий унвонларидан маҳрум қилиниши мумкин.

"Ишдаги ишқ" юлдузи давлатга хиёнатда айбланмоқда

 

Россия хавфсизлик ва коррупцияга қарши федерал лойиҳаси раҳбари Виталий Бородин бош прокуратурага Лия Ахеджакова устидан арз қилди.

 

У актрисани хорижий агент деб тан олишни талаб қилган.

 

Бородиннинг сўзларига кўра, "Ишдаги ишқ" юлдузи Россияда яшаб туриб, Украина ОАВга интервью бериб, украинапараст қиёфасида гавдаланган.

 

У Лия Ахеджаковага нисбатан 3 та, жумладан давлатга хиёнат бўйича жиноий иш қўзғаш кераклигини айтмоқда. Шунингдек, у актрисани давлат мукофотлари ва фахрий унвонларидан маҳрум қилишни сўраган.

 

Феврал ойида Лия Ахеджакова "Современник" театридаги ишидан айрилган эди. 84 ёшли актриса Россиядан кетиш истаги йўқлигини билдирган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика