Ўзбекистон

Ислом тараққиёт банки Қорақалпоғистонга 200 миллион доллар ажратди

Мазкур маблағ қишлоқларни ривожлантиришга йўналтирилади.

Ислом тараққиёт банки Қорақалпоғистонга 200 миллион доллар ажратди

 

Ислом тараққиёт банки Қорақалпоғистонда қишлоқ ҳудудларини ривожлантириш учун 200 миллион доллар ажратди. Бу ҳақда UNDP Uzbekistan хабар берди.

 

Ислом тараққиёт банкининг Ўзбекистондаги мониторинг миссияси доирасида делегация раҳбари Вахю Вижаянтонинг Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси Фарход Эрманов, Иқтисодиёт ва Молия вазирлигининг Лойиҳани амалга ошириш гуруҳи ва БМТТД вакиллари билан учрашуви бўлиб ўтди.

 

Учрашув давомида томонлар Қорақалпоғистоннинг мақсадли ҳудудларида “Қишлоқ жойларни барқарор ривожлантириш” лойиҳасининг бориши ва лойиҳа ташаббусларини амалга оширишдаги муаммоларни муҳокама қилишди.

 

Мазкур лойиҳадан кўзланган асосий мақсад маҳаллий аҳолининг фаол иштироки орқали қишлоқ ҳудудларини ривожлантиришдан иборат.

 

“Бугунги кунга қадар лойиҳа 113 та қишлоқни ривожлантириш режаларини ишлаб чиқди. Улардан 31 таси Қорақалпоғистоннинг 5 та туманидаги 160 та ижтимоий инфратузилма объектларини яхшилашга қаратилган”, — дейилади хабарда.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ислом тараққиёт банки Ўзбекистондаги мактабларни қуриш ва таъмирлашга маблағ ажратишни режалаштиргани маълум қилинганди. Ажратилган маблағлардан айрим мактаблар таъмирланади ҳамда янги мактаблар ва спорт заллар қурилади.

Доҳада Ўзбекистондаги ислом цивилизацияси маркази тақдимоти ўтказилди

Доҳада Ўзбекистондаги ислом цивилизацияси маркази тақдимоти ўтказилди

Тақдимотда Ўзбекистон ва Қатар вакиллари буюк алломалар мероси, ислом илмлари ривожи ҳамда икки мамлакат ўртасидаги илмий-маърифий ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилиши кутилмоқда.

Ўзбекистон Президенти Туркияга етиб борди

Ўзбекистон Президенти Туркияга етиб борди

Президенти Шавкат Мирзиёев ва рафиқасини Туркия Республикаси вице-президенти Жавдат Йилмаз ва бошқа расмийлар кутиб олди.

Лицензиясиз Умра ташкил этиш: Андижон ва Фарғонада ноқонуний ҳолатлар фош этилди

Лицензиясиз Умра ташкил этиш: Андижон ва Фарғонада ноқонуний ҳолатлар фош этилди

Фуқаролардан жами 6 500 доллар талаб қилинган, ҳолатлар юзасидан тергов олиб борилмоқда.

Қаршида 21 ёшли қиз операциядан кейин вафот этди: прокуратура текширув бошлади

Қаршида 21 ёшли қиз операциядан кейин вафот этди: прокуратура текширув бошлади

Қизнинг аҳволи операциядан тўрт кун ўтиб оғирлашган.

Самарқандда ўқитувчи ўқувчи қизни калтаклади: расмий муносабат билдирилди

Самарқандда ўқитувчи ўқувчи қизни калтаклади: расмий муносабат билдирилди

Ҳолат мактаб таълими бошқармаси ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўрганилмоқда.

Бир ойда 21 мингдан ортиқ баённома: автобусда йўл ҳақини тўламаганлар кўпайди

Бир ойда 21 мингдан ортиқ баённома: автобусда йўл ҳақини тўламаганлар кўпайди

Тошкентда чиптасиз юришга қарши назорат кучайди.

Нафас олишни қийинлаштирган тутун ва чанг: Наманганда корхона фаолияти тўхтатилди

Нафас олишни қийинлаштирган тутун ва чанг: Наманганда корхона фаолияти тўхтатилди

Андижонда эса иккита қўлбола оҳак пишириш ўчоғи бартараф этилди.

ЙПХ ходимидан қочган Сaptiva ЙТҲга учради: бир киши жароҳатланди

ЙПХ ходимидан қочган Сaptiva ЙТҲга учради: бир киши жароҳатланди

ЙПХ инспекторининг ҳаракатлари юзасидан хизмат текшируви бошланди.