Испания ҳам ҳашаротлардан азият чекмоқда
Улар мамлакатга сайёҳлар орқали келган.

Испания мисли кўрилмаган каналар босқинини бошдан кечирмоқда. Уларни мамлакатга кўп сонли сайёҳлар олиб келгани тахмин қилинмоқда.
Мадрид, шунингдек, Валенция ва Каталонияда хавотирли вазият юзага келган. Ҳашаротлар, айниқса, транспорт ва меҳмонхоналарда кўп учрамоқда. Улар чемодан ва рюкзакларга жойлашиб олган ҳамда матрасларда тезда кўпая бошлаган. Шифокорлар одамларни санитария қоидаларига риоя қилишга чақирмоқда.
Аввалроқ Франция, Япнония ва Португалия ҳам айнан шу муаммодан азият чекаётгани хабар қилинган эди.







