Исроил бош вазири Бинямин Нетаняху касалхонага ётқизилди, дея хабар бермоқда AP сиёсатчининг идорасига таяниб.
Бош вазир идораси унинг аҳволи яхши эканини ва Тел-Авив чеккасидаги Шеба касалхонасида тиббий кўрикдан ўтаётганини айтди. Бошқа тафсилотлар маълум қилинмаган.
Walla шифохонадаги манбаларга таяниб, Нетаняху уйда ҳушидан кетганини, йиқилиб, бошига қаттиқ нарса урилганини ёзади. Нашрнинг Бош вазирга яқин бўлган яна бир суҳбатдошининг айтишича, у касалхонада ҳушида келган.
Маълумот учун Нетаняху 73 ёшда.


