Спорт

Исроил Мадримов АҚШда ўтган профессионал бокс оқшомида 11-ғалабасини қўлга киритди

У Доминикан Республикаси вакили Луис Давид Салазарга қарши ўтказилган жангда тўлиқ 10 раунд давомида устунликни сақлаб қолди.

Исроил Мадримов АҚШда ўтган профессионал бокс оқшомида 11-ғалабасини қўлга киритди

 

 

АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида ташкил этилган профессионал бокс оқшомида супер ярим ўрта вазн тоифасида рингга чиққан Исроил Мадримов навбатдаги муваффақиятини қайд этди. У Доминикан Республикаси вакили Луис Давид Салазарга қарши ўтказилган жангда тўлиқ 10 раунд давомида устунликни сақлаб қолди.

 

Баҳс якунида ҳакамлар бир овоздан (99:91, 99:91, 99:91) ғалабани Мадримовга беришди. Жанг давомида ўзбекистонлик боксчи техник ва тактик жиҳатдан рақибидан устун бўлиб, ташаббусни қўлдан бой бермади. Ушбу жангда унга Ўзбекистон аёллар бокс терма жамоаси бош мураббийи, собиқ боксчи Элшод Расулов ҳамроҳлик қилди.

 

30 ёшли Исроил Мадримов шу пайтгача профессионал рингда 14 та жанг ўтказиб, 11 та ғалаба, 1 та мағлубият ва 2 та дуранг натижа қайд этган. Луис Давид Салазар учун эса бу фаолиятидаги иккинчи мағлубият бўлиб, унинг ҳисобида 20 та ғалаба мавжуд.

 

Эслатиб ўтамиз, Мадримов аввалроқ — 2025 йил 23 февраль куни Саудия Арабистонида WBC Interim чемпионлик камари учун америкалик Вержил Ортисга қарши жанг қилиб, ҳакамлар қарори билан имкониятни бой берган эди. Лас-Вегасдаги ушбу ғалаба эса унинг чемпионлик пойгасига қайтаётганини кўрсатмоқда.

custom img

Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Жанубий Кореяга йирик ҳисобда мағлуб бўлди

Жаҳон чемпионати йўлланмаси навбатдаги ўйинда ҳал бўлади.

custom img

Эрондаги Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларининг аҳволи қандай?

Маълумотларга кўра, улар нотинч вазият сабабли Эронни вақтинча тарк этяпти.

custom img

Эрон расман Жаҳон чемпионатини тарк этди

Ҳукумат спортчиларнинг Жаҳон чемпионатига бориш хавфини ўз зиммасига олмаслигини билдирди.

custom img

“Дарҳол йўлга чиқ”: Трамп Роналдуни АҚШга чақирди

Америка раҳбари Криштиануни энг буюк футболчи деб атади.

custom img

Ўзбекистон спортчилари қишки Олимпия ўйинларидаги иштирокини медалсиз якунлади

Мамлакат шарафини шорт-трекчи Даниил Ейбог ва тоғ чанғичиси Медет Назаров ҳимоя қилди.

custom img

Ҳусанов трансферидан кейин Ўзбекистон “Manchester City” учун стратегик бозорга айланди

“Manchester Evening News” эътирофига кўра, Абдуқодир Ҳусановнинг Manchester City'га трансфери клуб тарихидаги энг кучли рақамли портлашлардан бирини келтириб чиқарди: атиги бир неча ҳафта ичида Ўзбекистон “Сity”нинг энг фаол аудиториясига айланди, миллионлаб мухлислар эса инглиз клубини глобал трендга олиб чиқди.

custom img

Ўзбекистон вакиллари қишки Олимпиададаги дебют иштирокини якунлади

Шорт-трекда Даниил Эйбог 14-ўринни эгаллади, тоғ чанғисида Медет Назаров гигант-слаломда 50-поғонадан жой олди.

custom img

FIDE Freestyle Жаҳон чемпионати: Абдусатторов ва Синдаров 4-турда мағлуб бўлди

Ўзбекистонлик гроссмейстерлар Ҳанс Ниеманн ва Аржун Эригайсга имкониятни бой берди, кейинги турда эса улар ўзаро баҳс олиб боради.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"