Жаҳон

Исроил президенти Эроннинг ҳужумини “уруш эълон қилиш” деб атади

Бу ҳақда Герцог Британиянинг Sky News телеканалига берган интервьюсида айтиб ўтди.

Исроил президенти Эроннинг ҳужумини “уруш эълон қилиш” деб атади

"Тунда бизга Яқин Шарқнинг тўрт томонидан ҳужум қилишди, ҳужумлар Эрон ва унга содиқ кучлар томонидан амалга оширилди. Бизга дронлар, баллистик ва қанотли ракеталар билан ҳужум қилишди. Бу ҳақиқий урушга ўхшайди, бу уруш эълон қилишдир", — дея фикр билдирди Исроил президенти.

 

Суҳбат чоғида президент Эрон ҳужумига мамлакатнинг жавоби қандай бўлиши мумкинлиги ҳақидаги саволга тўғридан-тўғри жавоб беришдан қочди. Герцогнинг сўзларига кўра, Исроил барча вариантларни кўриб чиқмоқда.

 

"Халқимизни ҳимоя қилиш ва бунинг учун зарур чоралар кўришимизга ишончим комил. Биз уруш қидирмаяпмиз, биз тинчлик тарафдоримиз", — дея қўшимча қилди Герцог.

 

Эслатиб ўтамиз, Эрон 14 апрелга ўтар кечаси Исроилга қарши юзлаб ракета ва дронлар ёрдамида Исроилга ҳужум уюштирди. ЦАХАЛ уларнинг аксариятини уриб туширишга муваффақ бўлганини билдиpди.

custom img

“Ўтмишга нисбатан нафрат келажакдан маҳрум бўлиш билан баробардир” — Тўқаев

Қозоғистон Президенти жамиятни доимий равишда айбдор излашдан воз кечишга чақирди.

custom img

Трамп CNN ва Politico’га тақиқ қўйди, Мелания эса уларни тадбирига таклиф қилди

Трампнинг медиа тақиқига қарамай, Мелания Трамп CNN ва Politico журналистларининг Нью-Йоркдаги тадбирида иштирок этишига рухсат берди.

custom img

Қирғизистонда президентлик сайлови: овоз бериш санаси маълум бўлди

Сайлов қонунчилигига кўра, овоз бериш январь ойининг тўртинчи чоршанбасида ўтказилади.

custom img

“Биз терроризм қурбонларимиз”: Пезешкиан нутқи вақтида АҚШ делегацияси зални тарк этди

Эрон президенти АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши ҳаракатларини танқид қилиб, Теҳрон босим остида таслим бўлмаслигини билдирди.

custom img

Покистон Афғонистонга зарба берди: Қандаҳорда портлашлар овози эшитилди

Покистон ушбу зарбалар Кобулдан амалга оширилган дрон ҳужумига жавоб бўлганини айтди.

custom img

“Хитой ва АҚШ рақиб эмас, ҳамкор бўлиши керак” — Си Цзиньпин

Хитой раиси икки давлат ўртасида ҳамкорлик устун, рақобат мўътадил ва келишмовчиликлар назорат қилинадиган барқарор муносабатларни шакллантириш зарурлигини айтди.

custom img

Россия армиясидаги хорижликлар: Украинадаги ҳарбий асирларнинг 10 фоизи чет эл фуқаролари

Улар орасида 55 та давлат вакиллари бор.

custom img

Дунё нон нархи ошишига тайёрланмоқда: буғдой нархи 40 фоизга кўтарилди

Бунга Қора денгиз орқали Россия ва Украинадан дон етказиб беришдаги узилишлар сабаб бўлмоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"