1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Исроил Туркияга тўғридан-тўғри рейсларни тиклади

Икки давлат ўртасида ҳаво алоқалари 16 йил аввал тўхтатилганди.

Исроил Туркияга тўғридан-тўғри рейсларни тиклади

 

Исроил Тел-Авивдан Истанбулга 16 йил ичида биринчи йўловчи самолётини жўнатди. Лайнер Туркияга 165 нафар йўловчи, шунингдек, яқинда юз берган зилзила оқибатларини бартараф этиш учун инсонпарварлик ёрдамини етказиб берди.

 

Исроил йўловчи рейсининг Туркияга жўнаб кетиши муносабати билан "Ben Gurion" аэропортида транспорт ва йўл хавфсизлиги вазири Мири Регев ва Туркия элчиси Шакир Ўзкан Торунлар иштирокида тантанали маросим бўлиб ўтди.

 

Яқин ҳафталарда Исроилнинг яна иккита йирик авиаташувчиси El Al ва Arkia парвозларга қўшилади. Туркиянинг бошқа шаҳарлари, биринчи навбатда, Анталия билан алоқа ўрнатиш режалаштирилмоқда.

 

Эслатиб ўтамиз, Исроил авиакомпанияларининг Туркияга парвозлари 2007 йилда мамлакатлар ўртасидаги келишмовчилик туфайли тўхтатилган эди.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика