Жаҳон

Исроил Украинага ҳарбий ёрдам етказиб бермайди

Мамлакат Киев туфайли Россия билан муносабатларини бузмоқчи эмас.

Исроил Украинага ҳарбий ёрдам етказиб бермайди

 

Исроилнинг янги ҳукумати Россия билан муносабатларни бузмаслик учун Украинага нисбатан сиёсатини ўзгартирмайди ва қурол-яроғларни Киевга топширмайди. Бу ҳақда «Politico» нашри хабар берди.

 

Исроил Киевга озиқ-овқат, дори-дармон, сув ва бошқа инсонпарварлик ёрдамларини етказиб берди, аммо ҳарбий техника таклиф қилмади.

 

“Бу Вашингтонни ғазаблантирмоқда, аммо Москвани қониқтирмоқда”, — деб ёзган газета.

 

Исроил ҳукумати Украинага фақат гуманитар ва тиббий ёрдам етказиб бераётганини билдирди. Киев мамлакатни ҳаво мудофаасини етказиб беришга чақирди, бироқ Исроил мудофаа вазири бундай қилмаслигини таъкидлаган.

 

2022 йил 30 декабрь куни Исроил Бош вазири Украина президенти Владимир Зеленский билан телефон орқали гаплашди. Маълумотларга кўра, Украина раҳбари Исроилнинг ҳаво ҳужумидан мудофаа таъминоти бўйича позицияси ўзгариши ҳақида эшитиш истагини билдирган, бироқ Бош вазир ҳеч нарса ваъда қилмаган. Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев аввалроқ Исроилнинг Киев режимига қурол етказиб бериши “мамлакатлар ўртасидаги барча давлатлараро муносабатларни йўққа чиқариши” ҳақида огоҳлантирганди.

 

custom img

Эрон ЖЧ-2026 ўйинларини Мексикага кўчиришни таклиф қилди

Бунга Трампнинг Эрон терма жамоаси хавфсизлигини кафолатлашнинг иложи йўқлиги ҳақидаги баёнотлари сабаб бўлган.

custom img

Жаҳон банки Ўзбекистонда газ сизиб чиқишини камайтириш учун 10,6 млн доллар грант ажратади

Таъмирлаш ишлари орқали йилига 47,5 минг тонна газ сизиб чиқишининг олди олиниши режалаштирилмоқда

custom img

Эрондаги уруш давом этса, дунёда очлик рекорд даражага етиши мумкин — БМТ

Можаро давом этса, июнь ойига келиб очликдан азият чекаётганлар сони 360 миллиондан ошиши мумкин.

custom img

Афғонистондаги касалхонага қилинган ҳужум оқибатида 400 киши ҳалок бўлди

Афғонистон бу ҳужум учун Покистонни айбламоқда, бироқ Исломобод айбловларни инкор этмоқда.

custom img

Эрон Олий раҳбари АҚШнинг музокара таклифини рад этди — Reuters

Сулҳ таклифи Эронга икки воситачи давлат орқали етказилган.

custom img

Исроил Али Ларижоний ҳалок бўлганини маълум қилди

Шунингдек, “Басиж” кучлари қўмондони Ғуломризо Сулаймонийнинг ҳам ўлдирилгани айтилмоқда.

custom img

Исроил Ливанда “Ҳизбуллоҳ”га қарши қуруқлик амалиётини бошлади

Исроил ҳужумлари натижасида Ливанда бир миллиондан ортиқ киши уйларини тарк этган, 850 киши ҳалок бўлган.

custom img

Истанбулда 7 йил аввал бедарак йўқолган ўзбекистонлик аёлнинг ўлдирилгани аниқланди

Маълум қилинишича, аёл эри томонидан ўлдирилиб, жасади чиқинди контейнерига ташланган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"

Исроил Украинага ҳарбий ёрдам етказиб бермайди