1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Истанбулда Ўзбекистон мактаби қурилишига тамал тоши қўйилди

600 ўринли ушбу таълим муассасаси хорижда ташкил этилаётган илк давлат умумтаълим мактаби ҳисобланади.

Истанбулда Ўзбекистон мактаби қурилишига тамал тоши қўйилди

 

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Туркияга расмий ташрифи доирасида Ўзбекистон ва Туркия раҳбарлари ташаббуси билан Истанбул шаҳрида Ўзбекистон Республикаси умумтаълим мактаби қурилишига тамал тоши қўйилди.

 

Мазкур маросимда Мактабгача ва мактаб таълими вазири Эъзоза Каримова ҳамда вазирликнинг масъул ходимлари иштирок этди.

 

600 ўринли ушбу таълим муассасаси Ўзбекистон Республикасининг хорижда ташкил этилаётган илк давлат умумтаълим мактаби ҳисобланади. Мактабда ўқув жараёни ўзбек тилида, Ўзбекистоннинг амалдаги умумтаълим дастурлари асосида олиб борилиши режалаштирилган.

 

Мазкур лойиҳа Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги таълим ва маданий-гуманитар ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиб, икки қардош халқ ўртасидаги мустаҳкам дўстлик ва стратегик шерикликнинг амалий ифодаси бўлиб хизмат қилади.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика