0

Жаҳон банки Россия билан боғлиқ барча лойиҳаларини бекор қилди

Молия институти Москванинг Украинадаги сиёсатидан норози эканини маълум қилган.

Жаҳон банки Россия билан боғлиқ барча лойиҳаларини бекор қилди

 

Жаҳон банки Украинадаги вазият фонида Россия ва Беларусдаги барча дастурларини тўхтатди. Бу ҳақда "РИА Новости" хабар берди.

 

"Жаҳон банки жамоаси Россияга 2014 йилдан буён янги кредит ёки инвестиция ажратмаган. Шунингдек, 2020 йил ўрталаридан Беларусь учун ҳам янги кредитлар бериш тўхтатилган.

Россиянинг Украинага бостириб кириши ортидан Жаҳон банки жамоаси РФ ва Беларусдаги дастурларини дарҳол тўхтатди", — дейилади ташкилот баёнотида.

 

Маълумот ўрнида: Россия 24 февраль куни Украинада ҳарбий операция бошлагач, Ғарб Москвага қарши янги санкциялар жорий этди. Чекловларнинг аксарияти молия бозорига қарши қаратилган. Хусусан, Россиянинг бир қатор банклари АҚШ, Европа ва Буюк Британия қора рўйхатига киритилди, шунингдек, SWIFT тизимидан узиб қўйилди.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ РФ нефть саноатига санкция жорий этгани тўғрисида хабар берилганди. 

custom img

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Тадбирда 50 дан ортиқ давлат делегациялари, жумладан, Ўзбекистон вакиллари иштирок этмоқда.

custom img

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Халқаро музокараларда Ўзбекистон экологик ислоҳотлар, SEB ва AMTB бўйича янги механизмларни жорий этиш, шунингдек экологик жараёнларда сунъий интеллектдан фойдаланиш масалаларини муҳокама қилмоқда.

custom img

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Меморандум доирасида “Ўзметкомбинат” ходимлари учун 500 та махсус грант ажратилиши белгиланди.

custom img

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

Zamon.uz мухбири Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчисидан мамлакатдаги журналистлар ва сўз эркинлиги ҳақидаги фикрларига қизиқди.

custom img

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Қиймати 100 миллиард доллардан ошиши мумкин бўлган лойиҳа еттита йирик қувур линиясини ўз ичига олади.

custom img

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Минтақадаги аксарият давлатларда ўғил болалар ўлими қизларга нисбатан юқори бўлиб қолмоқда.

custom img

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Бутунжаҳон уруғ омбори табиий офатлар, глобал можаролар, молиявий инқирозлар ёки технологик носозликлар каби глобал таҳдидлар остида ҳам ўсимлик турларининг йўқолиб кетиш хавфини минималлаштирадиган муҳим халқаро ташаббус ҳисобланади.

custom img

Самарқандда ЮНЕСКО Миллий комиссияларининг 12-йиллик йиғилиши бошланди

Кун тартибида 4 асосий йўналишдаги масалалар кўриб чиқилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"