Жаҳон

Жанубий Корея мудофаа вазири: КХДР ядро қуроли қўлласа, Ким Чен Ин режими ағдарилади

Сеул бу бўйича Вашингтон билан келишиб олди.

Жанубий Корея мудофаа вазири: КХДР ядро қуроли қўлласа, Ким Чен Ин режими ағдарилади

 

КХДР томонидан исталган ядро ҳужуми Ким Чен Ин режимининг тугашига олиб келади. Бу ҳақда Жанубий Корея мудофаа вазири Ли Чжон Соп маълум қилди.

 

У АҚШ ва Жанубий Кореянинг хавфсизлик масалалари бўйича маслаҳат учрашуви якуни бўйича берган баёнотида айтган.

 

“Мудофаа вазири Остин (АҚШ мудофаа вазири Ллойд Остин — таҳририят) ва мен ядро ҳужуми бўлган тақдирда Ким Чен Ин режими қулашига ва альянснинг кучли жавобига дуч келишини тасдиқладик”, – деган у.

 

Ўз навбатида, Ллойд Остин Сеул ва Вашингтон қўшма машғулотларни давом эттиришини маълум қилган.

 

Корея яриморолида эскалация кучайиши давом этмоқда. Кеча КХДР Япон денгизи томонда 3 та баллистик ракета учирган. Улардан бири қитъалараро ракета ҳисобланади.

custom img

Нетаняxу Ғазо ҳақидаги фильмни танқид қилди: уни антисемитик тарғибот деб атади

Исроил бош вазири Венеция кинофестивалида мукофотланган “NAZA” ҳужжатли фильмига кескин муносабат билдирди.

custom img

Хитой сунъий интеллект пойгасини танқид қилди: Пекин ҳамкорликка чақирди

Пекин сунъий интеллект соҳасидаги рақобатни кескинлаштириш ва технологик устунликка интилиш ҳақидаги қарашларни танқид қилди.

custom img

Ўзбекистон Биринчи хоними Корея Миллий сарой музейига ташриф буюрди

Зироат Мирзиёева ва Ким Хе Гён икки томонлама учрашув ўтказди.

custom img

Европада газ нархи кескин ошди: 2022 йил охиридан бери энг юқори кўрсаткич

Европа газ бозори Яқин Шарқдаги вазият ва муҳим транспорт йўналишларида юзага келаётган хавфлар фонида босим остида қолди.

custom img

Кўмир конидаги фожиа: 4 кончи ҳалок бўлди

Покистондаги кўмир конида газ портлади.

custom img

Усмонов санкциялар рўйхатидан чиқариладими? Франция, Италия ва Хорватия таклифни қўллади

Европа Иттифоқида индивидуал санкцияларни узайтириш учун барча аъзо давлатларнинг бир овоздан розилиги талаб этилади.

custom img

Сунъий интеллект пойгаси: АҚШ Хитойдан ортда қолмоқчи эмас

Трамп сунъий интеллект ривожини секинлаштиришга қарши чиқди.

custom img

Бензин нархи ошди: Сурияда норозилик намойишлари бошланди

Энергетика вазирлиги ҳузуридаги махсус қўмита томонидан газ ва дизель ёқилғиси нархлари 25–40 фоизга оширилган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"