Жаҳон

Жанубий Корея президентининг қайнонаси бир йилга қамалди

У кўчмас мулк сотиб олиш учун сохта банк кўчирмасидан фойдаланганликда айбдор деб топилган.

Жанубий Корея президентининг қайнонаси бир йилга қамалди

 

16 ноябрь куни Жанубий Корея Олий суди амалдаги президент Юн Сок Ёл қайнонасини ер олди-сотди битимида фойдаланилган молиявий ҳужжатни қалбакилаштиргани учун берилган бир йиллик қамоқ жазосини ўз кучида қолдирди.

 

Биринчи хоним Ким Кёнг Хининг 76 ёшли онаси Чой Ин Сун 2013 йилда Сеул жанубидаги Сеонгнам шаҳридан кўчмас мулк сотиб олиш учун сохта банк кўчирмасидан фойдаланганликда айбдор деб топилди. Сохта ҳужжатда у ўша йилнинг апрель ойидан октябригача омонат ҳисобварағига 34,9 миллиард вон (26,7 миллион АҚШ доллари) қўйганини кўрсатган.

 

2021 йил декабрь ойида Сеул шимолидаги Уйжеонгбу туман суди Чойни айбдор деб топиб, шартли равишда 1 йилга озодликдан маҳрум қилган эди. Аммо апеллясия суди уни бир йилга ҳақиқий қамоқ жазосига ҳукм қилди ва шу йилнинг июль ойида ҳибсга олиш ҳақида буйруқ чиқарди. Шундан сўнг, Чой ҳукмдан норози бўлиб, Олий судга мурожаат қилган эди. Ўз навбатида Олий суд қуйи суднинг Чойга нисбатан ҳукмида ҳуқуқий тамойилларни нотўғри тушуниш йўқлигини маълум қилди.

custom img

Афғонистонда 7 та хусусий университет фаолияти бир йилга тўхтатилди

Шунингдек, 2 та университетнинг лицензияси бекор қилинди.

custom img

Эрон иқтисодиёти жуда ёмон аҳволда — Трамп

АҚШ президенти Теҳрон билан қисман музокаралар олиб борилаётганини ва келишувга эришилиши мумкинлигини таъкидлади.

custom img

UEFA Инфантиноға қарши тергов бошлаши мумкин

Текширув Инфантино UEFA бош котиби бўлиб ишлаган даврда собиқ ходимага тўланган олти хонали компенсация билан боғлиқ бўлиши мумкин.

custom img

Хитойга “Дельфин” тайфуни ёпирилди: 1 миллиондан ортиқ одам эвакуация қилинди

Табиий офат оқибатида олти киши жароҳатланган, 50 мингдан ортиқ бино электр таъминотисиз қолган.

custom img

Куба энергетика инқирози фонида қуёш энергиясига ўтишни тезлаштирмоқда

Мамлакатда сўнгги икки йил ичида 59 та қуёш электр парки қурилган, ҳукумат эса уларнинг сонини янада оширишни режалаштирмоқда.

custom img

Россиянинг яна 11 ҳудудида мигрантлар учун “Амина” иловаси мажбурий бўлади

"Амина” мобил иловаси ишлатмаган мигрант миграция режимини бузган деб ҳисобланиб, мамлакатдан чиқариб юборилиши мумкин.

custom img

Эрон олий раҳбари Мужтабо Хоманаий акс этган видео эълон қилинди

Лавҳа қачон ва қаерда суратга олингани маълум қилинмаган.

custom img

Илҳом Алиев Дональд Трамп билан телефон орқали мулоқот қилди

Томонлар Озарбайжон–АҚШ стратегик шериклигини янги босқичга олиб чиқишга келишиб олди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"