Жастин Трюдо учинчи марта Канада бош вазири этиб тайинланди
Канада бош вазири Жастин Трюдо ўз лавозимини сақлаб қолди Бу ҳақда “ТАСС” хабар берди.


Трюдонинг Либераллар партияси сайловда ғалаба қозонган. Унга мухолифатда бўлган Консерваторлар партияси мағлубиятини тан олиб, Трюдони табриклади. Консерваторлар етакчиси Эрин О’Тул бу ҳақда “Бугун мен Трюдо билан гаплашдим ва уни қийинчилик билан эришилган ғалаба билан табрикладим”, дея маълум қилди.
Канада сайлов комиссияси маълумотларига кўра, либераллар мамлакатнинг 338 сайлов округидан 156 тасида ғалаба қозонган. Улар жами 31.8 фоиз овозга эга бўлган. Консерваторлар эса 34 фоиздан ортиқ овоз олган, аммо жами 121 сайлов округида етакчилик қилган.
Трюдо Канадани 2015 йилдан бери бошқариб келади. У сайловларда учинчи марта ғалаба қозонди. Аммо экспертлар буниси унинг учун энг қийин сайлов бўлганини aйтмоқда. У бош вазир лавозимини сақлаб қолса-да, либераллар партияси парламентда кўпчилик ўринни эгаллай олмади.
Жаҳонгир Қўзиев







