1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Жиззахдаги шифохонада катта жанжал чиқди

Ҳолат юзасидан расмий муносабат билдирилди.

Жиззахдаги шифохонада катта жанжал чиқди

Қайд этилишича, икки эркак укаси ҳақида маълумот бермаган ҳамширани ҳақоратлаб, шиша тўсиқ, компьютер экрани ва эшик ойнасини синдирган.

 

Бундан ташқари, ака-укалар жанжалга аралашган бир фуқарога тан жароҳати етказиб, ИИО ходимларининг қонуний талабларини ҳам бажармаган ва уларга ҳам қаршилик кўрсатишган. 

 

Ҳодиса спиртли ичимлик истеъмоли натижасида юз берган. Кейинчалик маълум бўлишича, шифохонага ётқизилган бемор ўзига пичоқ билан тан жароҳати етказган. 

 

Ҳозирда ҳуқуқбузарларга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддалари билан баённома расмийлаштирилиб, улардан бирига 15 сутка қамоқ, яна бирига эса маъмурий жарима тайинланган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика