Канадалик Митчелл Руди янги жаҳон рекордини ўрнатиш ва ҳайвонлар муаммоларига эътиборни жалб қилиш мақсадида бир вақтда 38 та итни сайрга олиб чиқди.
Рекорд ўрнатиш учун итларни сайрга олиб чиққан одам улар билан камида 1 километр масофани босиб ўтиши лозим эди. Бунда бутун сайр давомида жониворларни арқонда ушлаб туриш шарт.
Митчеллнинг айтишича, итларнинг бир қисми кучук кўпайтирувчи питомниклардан, бошқалари эса ит гўштини етказиб берадиган фермалардан қутқариб олинган.


