Ўзбекистон

“Катта Исроил” ғояси: диний мифми, геосиёсий стратегиями?

Кўпинча Исроилнинг Ғазо секторига бўлган талаби муҳокама қилинади, аммо савол кенгроқ: Исроилнинг мақсади фақат Ғазо ҳудудими?

“Катта Исроил” ғояси: диний мифми, геосиёсий стратегиями?

Исроилнинг Яқин Шарқдаги можаролари бир асрдан бери давом этмоқда. Бу зиддиятлар кўпинча диний, тарихий ва хавфсизлик омиллари билан боғланади. Кўпинча Исроилнинг Ғазо секторига бўлган талаби муҳокама қилинади, аммо савол кенгроқ: Исроилнинг мақсади фақат Ғазо ҳудудими?

 

Бу мунозара кўпинча “Буюк Исроил” ёки “Катта Исроил” концепцияси билан боғланади. Мазкур ғояга кўра, Мисрдаги Нил дарёсидан то Ироқдаги Фуротгача бўлган ҳудудлар яҳудийларнинг “тангри берган ери” сифатида талқин қилинади. Замон.узънинг навбатдаги таҳлили Исроилнинг “Буюк Исроил” ғоясига бағишланади.

 

Яҳудийларнинг бу ғояси турлича талқин қилинади: • Тор маънода — Исроил давлати ҳамда 1967 йилда босиб олинган ҳудудлар (Жўлон тепаликлари, Ғарбий соҳил, Шарқий Қуддус ва Фаластиннинг айрим қисмлари) мажмуи сифатида қўлланади. • Кенг маънода — Мисрдаги Нил дарёсидан то Ироқдаги Фуротгача бўлган ҳудудлар “Буюк Исроил” давлатининг чегараларини англатади.

 

Исроил сиёсий адабиётларида бу тушунча кўпинча динчи-сионист ва ультра-миллатчи гуруҳларнинг тарихий ёки диний асосланган ҳудудий даъволари сифатида ёзилган. Лекин бу ғоя бир схема ёки аниқ чизиқни англатмайди — диний-идеологик максимализмга қадар бўлган кенг кўламни қамраб олади.

 

Тарихий илдизлар

 

Сионизм асосчиларидан бири Теодор Герзл бу ғояда Довуд ва Сулаймон давридаги Қуддус ва Фаластин давлатларига ишора қилган. Зеэв Жаботинский асос солган ревизионистик сионизм оқимида эса бу ғоя жуда катта ҳудудларга эгалик қилиш тарғиб қилинган.

 

1948 йилдан кейин Исроилнинг асосий мақсади давлатни мустаҳкамлаш бўлган бўлсада, диний-миллатчи гуруҳлар ичида “Яҳудо ва Самария” (Ғарбий соҳил) ҳамда бошқа ҳудудлар устидан тўлиқ суверенитет орзуси сақланиб қолган. Демак, “Катта Исроил” — геосиёсий манфаатлар билан бир қаторда диний-тарихий тасаввурлар билан ҳам чамбарчас боғлиқ.

 

1967 йилда содир бўлган “Олти кунлик уруш” натижасида Исроил Жўлон тепаликлари, Ғарбий соҳил, Шарқий Қуддус, Ғазо ва Синай яриморолининг катта қисмларини эгаллади.

 

1980 йилда Исроил “Қуддус тўғрисидаги қонун”ни қабул қилди. Унда Қуддус бутунлай Исроил пойтахти экани эълон қилинди — бу Шарқий Қуддуснинг амалий аннекциясидир. Халқаро ҳамжамият Исроилнинг бу қарорини қабул қилмаган бўлсада, амалда Исроил Қуддуснинг айрим қисмларини ўз ҳудуди сифатида кўра бошлади.

 

1981 йилда Жўлон тепаликлари тўғрисидаги қонун қабул қилиниб, бу ҳудуд Исроил қонунчилиги ҳудудига киритилди. Амалда эса бу ҳудуд халқаро ҳамжамият томонидан бетараф ҳудуд сифатида эътироф этилса ҳам, унда Исроил ҳарбийлари жойлаштирилган. Суриядаги Асадлар режими ағдарилиши вақтида Исроил ҳарбийлари Жўлон тепаликларидаги бетараф ҳудуддан Сурия томонга ҳаракатланган ва мамлакатнинг бир қанча йирик шаҳарларига зарбалар берган эди. Исроил ҳукумати эса бу ҳужумларни “террорчиларга қарши кураш” билан изоҳлаган.

 

Синай Мисрга қайтарилган бўлсада, Исроилнинг ҳудудий экспанция салоҳияти ва нияти факт сифатида намоён бўлган.

 

Сўнгги 3 йил давомида Исроилнинг Яқин Шарқдаги давлатлар — Ливан, Фаластин ва Сурия каби давлатларга бир неча бор ҳужум қилиши ва Ғазодаги аҳолига нисбатан геноцид амалга ошираётгани қайд этилган. Ана шундай урушлар фонида Исроил расмийлари, жумладан бош вазир Бинямин Нетаняҳу томонидан “Буюк Исроил” ғояси яна кун тартибига олиб чиқилди.

 

Хўш, Исроил бу ғояни қай даражада амалга ошира олади?

 

Ҳозирги вақтда Ғарбий соҳил ва Ғазога Исроил фуқаролари ва ҳарбийлари маҳаллий аҳолини кўчириб жойлаштирмоқда. Бу ҳудудларда Исроил аҳоли пунктлари тизимли равишда кенгайтирилмоқда ва турли инфратузилмалар билан мустаҳкамланмоқда.

 

2024–2025 йилларда Иордан водийсидаги катта ер майдонлари “давлат ерлари” сифатида қайд этилди, бу эса Исроил аҳоли пунктларини янада кенгайтириш имконини берди. 2025 йилда Исроил ҳукумати Ғарбий соҳил бўйлаб олдин ноқонуний деб ҳисобланган кўплаб ҳудудларни расмийлаштириб, 22 та янги аҳоли пункти ташкил этишга рухсат берди. 

 

                                                                                                                                                Шоҳжаҳон Мажидов 

custom img

Тошкентда йўл ўпирилиб тушди

Воқеа жойига бош вазир ўринбосари О. Раматов ва пойтахт ҳокими етиб келди, дея хабар бермоқда Zamon.uz мухбири.

custom img

Электр энергиясидан фойдаланиш қоидаларини бузганлик учун жазо чоралари кучайтирилади

Электр, газ ва иссиқлик тармоқларига ноқонуний уланиш учун жарималар оширилади, айрим ҳолатларда маъмурий қамоқ жазоси ҳам қўлланилади.

custom img

Тошкент ва Андижонда наркотик модда ҳамда кучли таъсир қилувчи дорилар тарқалишининг олди олинди

Қарийб 5 кг синтетик наркотик ва 10 минг донага яқин кучли таъсир қилувчи дори воситаси тўхтатиб қолинди.

custom img

Тошкент вилоятида наркотик моддаларни сотишга уринган шахслар ҳибсга олинди

Операциялар натижасида 1 кг “гашиш” ва 1883 дона кучли таъсир қилувчи препарат мусодара қилинди.

custom img

Қидирувда бўлган икки нафар Ўзбекистон фуқароси Баҳрайн ва АҚШдан қайтарилди

Улардан бири фирибгарликда, иккинчиси ўта йирик миқдордаги ўғирликда гумонланиб халқаро қидирувга берилган.

custom img

Сирдарёда кадастр ходими 1500 доллар пора билан қўлга тушди

У фуқаронинг кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш ва муддатидан олдин тайёрлаб бериш эвазига пул талаб қилган.

custom img

Фарғонада ҳужра ташкил қилиб, болаларга диний таълим бераётган шахс ушланди

Ҳужрада 6–14 ёшдаги 17 нафар бола ноқонуний тарзда таълим олаётгани аниқланган.

custom img

2026 йилда кимё саноатида 9,5 млрд долларлик 133 та лойиҳа амалга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида кимё саноатидаги йирик инвестиция лойиҳаларини жадаллаштириш масалалари муҳокама қилинди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"