Жаҳон

Ким Чен Ин ядровий қарши ҳужумга тайёрлигини эълон қилди

Шимолий Корея "Хвасон-18"нинг илк синовларини ўтказди.

Ким Чен Ин ядровий қарши ҳужумга тайёрлигини эълон қилди

 

Шимолий Корея қаттиқ ёқилғида ишлайдиган қитъалараро баллистик ракетаси «Хвасон-18»нинг илк синовларини ўтказди.

 

Ким Чен Ин мамлакатнинг қарши ҳужумга тайёрлигини оширишини, Шимолий Кореянинг стратегик тўхтатувчи кучларини қайта қуришини ва Корея ярим оролидаги вазиятни кескинлаштираётган душманларига жавоб қайтаришни ваъда қилди.

 

КХДРнинг Давлат ишлари бўйича раиси Ким Чен Ин биринчи синовни шахсан назорат қилди. Учириш маросимида Ким Чен Иннинг Ким Жу Аэ исмли қизи, унинг рафиқаси Ли Сол Жу ва синглиси Ким Ё Чжон ҳам иштирок этди.

 

Қайд этилишича, учирилиш чоғида атрофдаги мамлакатлар хавфсизлиги инобатга олинган, ракетанинг иккинчи ва учинчи оёқлари “кечиктирилган ажратиш” усули ёрдамида баланд бурчак остида учаётганда ажратилган. Синов учирилиши янги стратегик қурол тизимининг ҳарбий соҳадаги самарадорлигини баҳолаш учун мўлжалланган.

custom img

АҚШ ва Эрон музокараларини кузатиш учун махсус қўмита тузилади

Делегациялар раҳбарлари унга мунтазам равишда ҳисобот беришлари режалаштирилган.

custom img

“Улар буни ҳис қилиши керак” — Зеленский Россияни янги зарбалар билан огоҳлантирди

Украина президенти дронлари 2000 километрдан ортиқ масофадаги нишонларга зарба бера олишини маълум қилди.

custom img

Эрон-АҚШ музокараларининг биринчи босқичи якунланди - нимага келишиб олинди?

Томонлар ўртасидаги техник музокаралар ҳафта охиригача давом этади.

custom img

Қримда аҳоли учун ёнилғи савдоси тўхтатилди

Ёнилғи эндиликда фақат ярим оролнинг фаолияти ва хавфсизлигини таъминлайдиган давлат идораларига сотилади.

custom img

Британия бош вазири яқин кунларда истеъфога чиқишини эълон қилиши мумкин

Бунга партия ичидаги норозиликлар ва сиёсий муваффақиятсизликлар сабаб бўлмоқда.

custom img

Швейцарияда Эрон ва АҚШ ўртасидаги музокаралар бошланмоқда

Учрашув Ливандаги ҳарбий ҳаракатлар ва Ҳормуз бўғози атрофидаги кескин вазият фонида ўтказилади.

custom img

Канадалик 93 ёшли миллиардер жинсий зўравонлик бўйича айбдор деб топилди

Magna International асосчиси Френк Стронахга нисбатан якуний ҳукм 17 сентябрь куни эълон қилиниши кутилмоқда.

custom img

Эрон сулҳ бузилгани сабабли Ҳормуз бўғозини ёпди

ИИҚК Ҳормуз бўғози ёпилганини эълон қилиб, кемаларни ҳудудга яқинлашмаслик ҳақида огоҳлантирди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"