1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Киев аҳолиси эвакуация қилиниши мумкин

Бу электр таъминотидаги узилишлар билан боғлиқ.

Киев аҳолиси эвакуация қилиниши мумкин

 

Киев электр таъминотидан тўлиқ узилиб қолган тақдирда шаҳарнинг 3 млн аҳолисини “умумий эвакуация”га тайёрламоқда. Бу ҳақда шаҳар расмийларига таяниб, “The New York Times” нашри ёзмоқда.

 

Қайд этилишича, бу Россия зарбалари натижасида электр таъминоти объектларининг шикастланиши билан боғлиқ.

 

“Биз бутун электр таъминоти тизимини йўқотишимиз мумкин”, деган шаҳар хавфсизлик бўлимининг маҳаллий директори Роман Ткачук.

 

Эслатиб ўтамиз, “Укрэнерго” яқинда Украинани барқарор энергия билан таъминлаш учун соатлаб ўчиришлар етарли эмаслигини хабар қилганди. Бундан ташқари, Киев мэри Кличко қишда шаҳар электр энергиядан тўлиқ узиб қўйилиши мумкинлигини айтган.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика