1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Кобулда кучли портлаш содир бўлди

Қурбонлар ва ўнлаб ярадорлар бор.

Кобулда кучли портлаш содир бўлди

 

Афғонистон пойтахти Кобул ғарбида портлаш рўй берди.  “РИА Новости” нашрининг ёзишича, ҳодиса оқибатида 12 киши ҳалок бўлган, яна 28 киши жароҳатланган.

 

“Портлаш Кобул шаҳрининг асосан, шиалар истиқомат қиладиган Пули-Сўхта ҳудудида рўй берди... Ҳалок бўлганларнинг жасадлари ва ярадорлар тез ёрдам машинасида касалхонага олиб кетилган”, — дейилади хабарда.

 

Ҳозирча ҳеч қайси гуруҳ портлаш учун жавобгарликни ўз зиммасига олмаган. Толибон ҳам бу ҳужумга изоҳ бермади.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика