1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Кремль Путиннинг қароргоҳига дронлар ҳужуми бўйича далилларни тақдим этишдан бош тортди ва ҳужумни Трампга зарба деб атади

Украина ҳужум қилгани айтилаётган ҳодисага АҚШ расмийлари далилларни тақдим қилишдан бош тортмоқда.

Кремль Путиннинг қароргоҳига дронлар ҳужуми бўйича далилларни тақдим этишдан бош тортди ва ҳужумни Трампга зарба деб атади

Кремль Путиннинг Валдайдаги қароргоҳига деярли юзга яқин Украина дронлари ҳужум қилгани ҳақидаги даъвони тасдиқловчи далилларни тақдим қилишдан бош тортди. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди

 

Унга кўра, қароргоҳга қилинган ҳужумни Владимир Зеленский инкор этаётгани ва бу борада кўплаб Ғарб оммавий ахборот воситаларининг уни қўллаб-қувватлаётгани мутлақо бемаъни.

 

Ғарб ахборот агентлигининг ҳужум бўйича далиллар жамоатчиликка тақдим этиладими, деган саволига жавобан Песков шундай деди:

“Бундай оммавий дрон ҳужуми амалга оширилган бўлса, қандайдир далиллар бўлиши шарт, деб ўйламайман. Қолдиқларга келсак, бу борада аниқ айта олмайман. Бу, кўпроқ, ҳарбийларимизга тегишли масала”, — деди Песков.

 

Кремлга расмийлари Путин қароргоҳига қилинган ҳужумни “террорчилик ҳаракати деб атади, бу ҳужум нафақат Путинга, балки АҚШ президенти Доналъд Трампга қарши ҳам йўналтирилганини, шунингдек тинчлик музокараларини барбод қилишни кўзлаганини айтди.

 

Путин, шунингдек, Трампга Россиянинг Украина можаросини тартибга солиш бўйича музокаралардаги позицияси қайта кўриб чиқилишини маълум қилган.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россиянинг шимол-ғарбида жойлашган Новогород вилоятида жойлашган Путин қароргоҳига 91 та дрон орқали ҳужуж қилингани ҳақида хабар берилган эди. Рус ҳукумати расмийларининг айтишича, ҳужумни Украина қилган, бироқ Украина президенти Володимир Зеленский бу ҳужумни Украина қилмаганини айтди. Таҳлилчилар фикрича, бу ҳужум шундоқ ҳам Украина-Россия ўртасидаги ҳал қилинмаётган урушни янада чигаллаштириши мумкин.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика